Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИ

кимларга берилади, кимларга эса йўқ?

Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланиши билан мамлакатимизнинг турли вилоятларидан пойтахтимизга келган талабаларнинг турар жойга эҳтиёжи ошади.

ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИ

Бугун олийгоҳларимиздаги талабалар турар жойи замонавий таъмирланган, кўрганда кўзингиз қувнайди. Хуллас, мавжуд шароитларининг кўп қаватли уйлардан деярли фарқи йўқ.

Шу кунларда таҳририятимизга талабалар ва ота-оналардан бу борада кўплаб савол-мурожаатлар бўлмоқда. Шуни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига мурожаат этдик. Вазир ўринбосари Мираббос ИНОЯТОВ имзоси билан келган хатда саволларимизга қуйидаги жавоблар баён этилган.

— Талабалар турар жойига жойлашишда бирон талаб ва мезонлар борми? У қандай тартибда амалга оширилади?

— Олий таълим муассасасида талабалар турар жойи узоқ туман ва вилоятлардан келиб таълим олаётган талабаларни вақтинча яшаш жойи билан таъминлаш ҳамда талабаларнинг билим олишига шароит  яратиб бериш мақсадида ташкил этилади. Талабалар турар жойининг бошқаруви — Низом асосида олий таълим муассасаси раҳбарияти томонидан ички тартибда шакллантирилади.         

Талабалар турар жойида истиқомат қилиш истагини билдирган талаба ўзи таҳсил олаётган факультет декани номига ариза ёзади. Аризани масъул ходимлар ўрнатилган тартибда кўриб чиққач, талабага яшаш учун жой берилади.

— Айни пайтда талабалар турар жойидан жой олиш учун талаба ўн ой учун олдиндан тўловни амалга ошириши талаб этилаётган экан. Бу қай даражада тўғри? Талаба, айниқса, тўлов-шартнома асосида таҳсил оладиган талабанинг ўқиш пулига ётоқхонада ҳам туриш кирмайдими?

— Талабанинг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, тўловларни ойма ой ёки ўн ойга амалга ошириш мумкин. Тўлов шартнома асосида таҳсил олаётган талабанинг ўқиш пулига талабалар турар жойида яшаш харажатлари киритилмаган.

— Талабалар турар жойи учун тўлов неча сўм? Ушбу сумма ҳамма олийгоҳларда бир хилми? Агар фарқли бўлса, нима асосида белгиланади?

— «Талабалар турар жойи тўғрисидаги Низом»га асосан ҳамда бинонинг сарф-харажатларидан келиб чиқиб, сумма олий таълим муассасасининг тегишли қарорлари асосида белгиланиши мумкин.

— Талаба турар жойи учун йиғилган пуллар қандай мақсадларга ишлатилади?

— Талабалар турар жойида яшаш учун тўланган пул етарлилигига қараб, бинони сақлаш ва бошқа шу билан боғлиқ харажатларга йўналтирилади.

— Магистратура босқичида ўқийдиган талабалар турар жой билан таъминланадими?

— Агар талабалар турар жойида жой етарли бўлса, магис­тратура босқичида ўқийдиган талабалар ҳам турар жой билан таъминланади.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔111

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

Меҳрга интилган беозор жонзотлар

🕔16:33, 06.08.2026 ✔276

Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

Батафсил
«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔456

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 111    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 276    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 456    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 517    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 552    🕔 15:35, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар