Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«Бир четда қолаётган» болалар муаммоси

Бугунги кунда фақатгина «тренд»га чиққан, аниқроқ айтганда ҳайп бўлаётган мавзулар ҳақида гапириш урфга кирган.

«Бир четда қолаётган» болалар  муаммоси

Дейлик, ҳеч ким эътибор қилмаган неча йиллик муаммо мавжуд, шу вақтгача мабодо кимдир гапирган бўлса ҳам деярли ҳеч ким «эшитмаган». Аммо тўсатдан бир фалокат содир бўлади ёки бирор таниқли шахс бу юзасидан фикр билдириб қўяди, тамом – ҳамма ёппасига ана шу муаммо бўйича «мутахассис»га айланади.

Келинг, бугун «тренд»да бўлмаса ҳам кўпчиликнинг эътиборидан четда қолаётган хавфли бир ижтимоий муаммо ҳақида озроқ фикр юритайлик. Унинг бир четда «чанг босиб қолгани» хотиржамликка берилишга асос бўла олмайди.

2 апрель – Халқаро аутизм хақида ахборот тарқатиш куни сифатида белгиланган. Афсуски ана шу хавфли касаллик ҳақида кўпчилигимиз деярли ҳеч нарса билмаймиз.

Аутизм аввало нима? Бу касаллик эмас, руҳий ҳолат бўлиб, кўпинча ақли ожизлик билан алмаштирилади. Лекин аутизмли болаларда муаммо фақат интеллект билан боғлиқ бўлмай, улар ижтимоий алоқага кириша олмасликдан қийналадилар. Фикрни баён қила олмайдилар, кўпинча нутқий қийинчиликларга ҳам дуч келишади. Аутизм бу ҳозирги кундаги аср муаммоси. Келиб чиқиш сабаблари жуда кўп ва бунинг олдини олиш имкони жуда кам.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, айни кунда дунёда 10 миллиондан зиёд болага аутизм ташхиси қўйилган. Ҳар йили бу кўрсаткич 11 фоизга ортиб бормоқда. Яъни ўтган асрнинг 90 йилларида ҳар 5000 нафар боладан биттасига аутизм ташхиси қўйилган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич ҳар 50 болага тўғри келмоқда.

Афсуски бу аянчли рақамларда Ўзбекистон ҳам истисно эмас. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази тақдим этган маълумотга кўра, Ўзбекистонда ҳам 300 дан зиёд аутизм ташхиси қўйилган болалар рўйхатга олинган. Лекин ҳали реабилитацияга жалб қилинмаган, эътибордан четда қолаётган болалар ҳам анчагинани ташкил этади. Аслида жаҳон стандартларига биноан аутизмли болалар ижтимоий ҳаётга мослашиши учун уларни оддий мактаб­ларга бериш болалар билан суҳбатлашиши учун имкон яратиш уларни оддий ижтимоий ҳаётга мослаштириш муҳим. Аммо бизни жамиятда бунинг иложи йўқдек. Аутизмга чалинган болалар гарчи ўқиш ёзишни билсалар ҳам талаб этилаётган вазифаларни бажара олишига қарамай, уларнинг ўзига хос хулқи сабабли мактаблар кўпинча бундай болаларни қабул қилишни турли сабаблар билан рад этадилар.

Аутизм ҳақида етарли ахборот тарқатилмагани сабабли бу синдром ҳақида кўпчилик деярли тўғри маълумотга эга эмас. Энг ачинарлиси, педагог ва тиббиёт соҳасидаги инсонлар ҳам кўпинча етарли маълумотни нотўғри тарқатишади.

Ўзим гувоҳи бўлганим, бир педагог танишим магис­трлик диплом иши аутизм ҳақида тушганини, лекин бу ҳақида ўзбек тилида тўрт энлик маълумот тополмай, нима қилишни билмай «ақли ожизликни» қўшиб ундаги маълумотлар билан тўлдирдим деди. Рус тили ва инглиз тилидаги маълумотларни ўзбекчага ўгириш эса унинг учун оғир иш бўлган ва шу билан мутахассис бўлиб чиққан.

Албатта, ўз соҳасининг устаси бўлган педагогларимиз ҳам бор. Улар бор экан, ҳар ҳолда аутизмли болалар ҳам барча болалар қатори билим олмоқда. Лекин бундай педагоглар хизматидан фойдаланишни ҳамманинг ҳам чўнтаги кўтаравермайди. Бундай билим олиш аутизмли болалар учун анчагина қиммат бўлиб, марказларга фақатгина моддий томондан ҳеч бўлмаганда ўрта ҳолатда бўлган ота оналарнинг аутизмли фарзандларигина қатнай олиш имконига эга. Аутизмли бола эса оддий болалар билан билим доираси тенг кетиши учун бир кунда камида икки соатдан кам бўлмаган педогогик машғулотлар олиши шарт.

Аутизмли болаларнинг яхши билим олиши учун баъзи тиббиёт томонидан кашф қилинган усуллар мавжуд бўлиб, улардан бири бош мия қисмига таъсир ўтказиш билан болада фаол билим олиш даражасини оширишдир. Лекин бу усул ҳам анча қиммат бўлиб, бир курснинг ўзи 5 миллион сўмни ташкил қилади ва курс 5-6 мартагача давом этиши мумкин.

Шунингдек аутизмли бола фаол ҳаракатда бўлиши, спорт турлари билан шуғулланиши муҳим. Лекин Ўзбекис­тонда спорт турларидан фақатгина сузиш ва иппотерапия мутахасислари (от спорти) аутизмли болалар билан шуғулланишга рози бўладилар. Бошқа турдаги спорт турларида аутизмли болалар билан махсус шуғулланадиган мураббийлар йўқ.

Мактабларда аутизмли болаларни тушуниш, уларни борича қабул қилиш бўйича мавзулар киритилмаган ва бу ҳақида болаларга тушунчалар берилмайди. Оммавий ахборот воситаларида аутизм ўзи нималиги ҳақида жуда кам айтилади. Бир сўз билан айтганда, оддий халқ бу синд­ром тўғисида тушунчага эга эмас.

Истардикки республикамизда кўтарилаётган бошқа муаммолар қаторида бу ҳам кўтарилса, аутизмли болалар учун ҳам имкониятлар кўпайтирилса, улар учун давлатимиз томонидан махсус бепул ўқув марказлари очилса ва у ерга кам таминланган оилаларнинг аутизмга чалинган фарзандлари ҳам бора олса. Спорт турларидан яна бир нечтасига мутахассислар тайёрланса, ахборот маконида бундай болаларни оддий қабул қилиш ҳақида тушунчалар, ижтимоий роликлар бериб борилса. Уларни касб-ҳунарга ўргатиш ва тайёрлаш бўйича бепул курслар ташкил қилинса...

Токи аутизмли болалар билан шуғулланиб, улар ҳам келажакда жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлишлари учун шароит яратиш ҳеч кимнинг эътиборидан четда қолмасин. Токи улар жамият учун ногирон боқимандага айланиб қолмаслиги керак. Зеро, бугун аутизмли болаларга маблағ сарфлаб эътибор қаратилса, эртага юз бериши мумкин бўлган катта ижтимоий муаммоларнинг олдини олган бўламиз.

Сурайё ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Сув нархи  адолатлими?  Ичимлик ва оқова сув хизмати  корхоналари нега  миллиардлаб  зарарга  ишламоқда?

Сув нархи адолатлими? Ичимлик ва оқова сув хизмати корхоналари нега миллиардлаб зарарга ишламоқда?

🕔08:49, 22.09.2023 ✔24

Мамлакатимизда кейинги йилларда марказлашган ичимлик сув таннархи ва ундан фойдаланиш учун белгиланган сув тарифлари орасидаги тафовут катталашди. Бу йўналишдаги мавжуд ҳолат ичимлик сув етказиб бериш тизимини модернизация қилишга тўсқинлик қилмоқда.

Батафсил
Табиат  юзига оёқ  қўйманг!

Табиат юзига оёқ қўйманг!

🕔08:48, 22.09.2023 ✔31

Сўлим дам олиш масканларидаги сўриларнинг бирида бир гуруҳ аёллар гап ошини ўтказишмоқда.

Батафсил
Тўртта стадион  ҳажмидаги сув  бир кунимиз  учун етадими?

Тўртта стадион ҳажмидаги сув бир кунимиз учун етадими?

🕔08:48, 22.09.2023 ✔22

Глобал иқлим ўзгариши, аҳоли сони ва иқтисодиёт тармоқларининг ўсиши сувга бўлган талабни тобора оширмоқда. Натижада сув ресурсларининг тақчиллиги йилдан-йилга кучайиб боряпти.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сув нархи  адолатлими?  Ичимлик ва оқова сув хизмати  корхоналари нега  миллиардлаб  зарарга  ишламоқда?

    Сув нархи адолатлими? Ичимлик ва оқова сув хизмати корхоналари нега миллиардлаб зарарга ишламоқда?

    Мамлакатимизда кейинги йилларда марказлашган ичимлик сув таннархи ва ундан фойдаланиш учун белгиланган сув тарифлари орасидаги тафовут катталашди. Бу йўналишдаги мавжуд ҳолат ичимлик сув етказиб бериш тизимини модернизация қилишга тўсқинлик қилмоқда.

    ✔ 24    🕔 08:49, 22.09.2023
  • Табиат  юзига оёқ  қўйманг!

    Табиат юзига оёқ қўйманг!

    Сўлим дам олиш масканларидаги сўриларнинг бирида бир гуруҳ аёллар гап ошини ўтказишмоқда.

    ✔ 31    🕔 08:48, 22.09.2023
  • Тўртта стадион  ҳажмидаги сув  бир кунимиз  учун етадими?

    Тўртта стадион ҳажмидаги сув бир кунимиз учун етадими?

    Глобал иқлим ўзгариши, аҳоли сони ва иқтисодиёт тармоқларининг ўсиши сувга бўлган талабни тобора оширмоқда. Натижада сув ресурсларининг тақчиллиги йилдан-йилга кучайиб боряпти.

    ✔ 22    🕔 08:48, 22.09.2023
  • Овознинг  нархи қанча?

    Овознинг нархи қанча?

    Ҳудудлардаги муаммоларни халқнинг иродаси орқали ечишга ҳаракат қилиш, ҳар бир инсоннинг жамият ҳаётига дахлдорлигини ошириш, бефарқ ва лоқайдликдан уйғотиш каби бир қатор хайрли мақсадларни кўзлаб, «очиқ бюджет» лойиҳаси бошланган эди.

    ✔ 36    🕔 15:08, 14.09.2023
  • Овознинг нархи қанча?

    Овознинг нархи қанча?

    Аммо овоз сотиб олувчиларнинг мушугини қонуний тарзда «пишт» дейиш ҳали бировнинг хаёлига келгани йўқ.

    ✔ 30    🕔 14:48, 14.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар