Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
БатафсилБир куни мактабда шундай бир воқеага кўзим тушди: фаррошлар синфхоналарни тозалаш чоғида дераза ойналарини артишда газетадан фойдаланишаётган экан.
Фаррошлардан бу ҳолнинг сабабини сўрасам, «газета билан артилса, ялтиллаб туради», – дейишди.
Инсон ақлу тафаккурини чархловчи, онгини ўстирувчи газета ва китоблар энди ойналарни ялтиллатиш учун ишлатилиши аянчли ва кўнгилни хира қиладиган ҳолат.
Шундай зиё сарчашмаси бўлган газеталар ойналарни артишдан бошқа нарсага ярамай қолдими?! Бу қоғозга ва сўзга, газетага ҳурматсизлик эмасми?
ХХI аср – технологиялар асри. Технология, инновация ва яна бир қанча соҳалар даври бўлгани яхши, қанчадан-қанча инсонларнинг заҳматли меҳнатига беписандлик билан қараб, йўққа чиқариш яхши иш эмас.
Ҳозирда баъзилар газета ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас, чунки телефон деган ҳам яхшилик, ҳам ёмонлик қуролининг оммалашиб қолиши эпидемиядан ҳам ёмонроқ касаллик бўляпти.
Яқин йиллар ичида китоб ўқишга ва китобга бўлган талаб пасайиши билан бирга, даврий босма газеталарга талаб ҳам сусайгани сезилди. Олдинлари мактаб ўқувчилари ҳам ўзлари ёзган шеър, ҳикоя ва мақолаларини газеталарга жўнатиб чоп эттиришарди. Ҳозирги кунда газетага ҳурмат ва эътиборли кишилар камайгандай.
Газета бугунги ҳаётимизнинг тирик тарихидир. Ўзимиз яхши кўрган газетага обуна бўлиш, уни мутолаа қилиш тафаккуримизни бойитиши, бизга янги-янги воқеа ва маълумотларни тақдим этиши ҳеч қачон фойдадан холи бўлмайди.
Достонбек АБДУРАҲМОНОВ
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
БатафсилДўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.
БатафсилҲар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.
Батафсил