Ўзбекистонда иссиқхона помидори нархи ҳар ҳафта рекордларни янгилаб, тез суръатда ўсиб бормоқда.
Охирги ойда ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархлари ўртача бир ярим баробар, йил бошидан эса деярли 70 фоизга ошди. Бу ҳақда EastFruit экспертлари қайд этмоқда.
Бозор иштирокчиларининг фикрича, бунинг асосий сабаби, январь ойидаги аномал совуқ пайтида иссиқхоналарда катта ҳосил бой берилганидир. Қолаверса, ушбу экиннинг вегетация даврини ҳисобга олсак, яқин орада мазкур турдаги маҳсулот нархи сезиларли даражада пасайиши эҳтимоли кам.
Сабзавотларнинг бошқа турлари билан бир қаторда, иссиқхона помидори нархлари йилнинг шу давридаги аномал паст ҳароратлари таъсирида кескин ўсди. 2023 йил январ ойининг иккинчи ўн кунлигида иссиқхона помидорининг ўртача нархи 1 кг учун 12 000 сўмдан 19 000 сўмга, яъни, икки ҳафта ичида 27 фоизга ошди. Январь ойининг учинчи ўн кунлигида совуқлар аста-секин чекиниб, шу ой охирида ҳарорат кундуз куни ва кечаси ноль даражадан юқорига кўтарилди. Ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархлари январь ойининг учинчи ўн кунлигида тахминан 19 000 сўм/кг даражасида сақланиб тургач, яна ўса бошлади. 3 февралдан 10 мартга қадар иссиқхона помидорининг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 18 000 дан 27 000 сўмгача, яъни, 50 фоизга ўсди. Натижада, жорий йил бошидан 10 мартга қадар ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархлари 80 фоизга ошди.
2023 йилнинг 10 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда пушти иссиқхона помидорининг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасига нисбатан 2,8 баробар ва 2021 йилнинг шу санасига нисбатан 2,2 баробар юқори бўлди.
Шаҳруза САТТОРОВА
Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади
🕔11:43, 20.08.2026
✔109
Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил
Меҳрга интилган беозор жонзотлар
🕔16:33, 06.08.2026
✔274
Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.
Батафсил
«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф
🕔13:25, 20.07.2026
✔455
Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.
Батафсил