Етти кун      Бош саҳифа

Аҳолининг талаб ва истаклари – экологик  масалаларда бош мезон

Айни кунларда юртимизда, халқимиз ҳаётида ижобий ўзгариш­лар, туб бурилишлар, ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Халқимизнинг талаб-истаклари, хоҳиш-иродасини эътиборга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича референдум ўтказишга катта тайёргарлик кўрилмоқда.

Аҳолининг талаб ва истаклари –  экологик  масалаларда  бош мезон

Бу жараёнда барча аҳоли қатлами вакиллари фаол иштирок этишмоқда, десак хато бўлмайди. Зеро, асосий қонунимизга киритиладиган ўзгартиришлар орқали ҳамюртларимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш, ҳаёт даражаси, сифатини ошириш, аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама имкониятлар, шароитлар яратиш мақсад қилинган.

Таъкидлаш жоизки, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартириш ва қўшимчалар, 16 та нормани ўз ичига олган 6 та янги модда қўшиш таклиф этилмоқда.

Мазкур жараёнга юртимизда яшаётган ҳеч бир фуқаро бефарқ эмаслиги намоён бўлмоқда.

Партия фаоллари, экспертлар иштирокида маҳаллаларда ўтказилаётган учрашув ва давра суҳбатларида ҳам бу ўз ифодасини топяпти, бу жараёнда юртдошларимиз дахлдорлигини баралла айтишмоқда.

Айниқса, Бош қомусимизга экологик масалалар, аҳолининг бу борадаги ҳуқуқларини таъминлаш бўйича киритилаётган ўзгартириш­ларга аҳоли бефарқ эмас. Атроф муҳит муҳофазаси, экологик муаммоларни бартараф этиш бўйича пухта ўйланган режа ва мақсадлар, табиатдаги глобал иқлим ўзгаришлари, Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ вазиятнинг тобора кескин тус олаётганлигини назарда тутган ҳолда экологик хавфсизлик йўналишига доир ҳуқуқий нормаларни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар билдирилмоқда.

«Давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади», деган норманинг киритилаётгани она табиатни асрашда барчанинг бирдек фаол иштирок этишини таъминлайди.

Конституциямизга ўзгартиришлар киритишда экологик барқарорликни таъминлаш, бу орқали аҳолининг яшаш тарзига экологик маданиятни ҳам чуқур сингдириш мақсад қилинган. Чунки табиат, экология аввало инсон саломатлиги ва унинг узоқ умр кечиришида муҳим аҳамиятга эгадир.

Мамлакатимизда олиб борилаётган ушбу ислоҳотлар чин маънода ҳаётий заруратдир. Зеро, мамлакатимизнинг ҳар томонлама равнақ топишида, одамларимизнинг бахтиёр яшашида Конституция бош дастуриламал бўлиб хизмат қилиши керак




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар