Етти кун      Бош саҳифа

Турклар таом тайёрлашда чиқинди чиқармайди, қандай қилиб?..

Ўтган йили Туркия БМТ Бош Ассамблеясига иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва барқарор ривож­ланиш режаларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф киритган эди. Бош Ассамблея қарорига кўра, 30 март бутун дунё бўйлаб «Халқаро чиқиндиларсиз кун» деб эълон қилинди.

Турклар  таом  тайёрлашда  чиқинди  чиқармайди, қандай қилиб?..

«Zero Waste» лойиҳаси орқали Туркия бутун дунёни қизиқтирган барча экологик ва табиатни муҳофаза қилиш лойиҳаларида етакчи сифатида ажралиб туради. Лойиҳа исрофгарчиликнинг олдини олишга, ресурслардан самаралироқ фойдаланишга, сабабларини кўриб чиқиш орқали чиқиндилар пайдо бўлишининг олдини олишга ёки минималлаштиришга, ҳамда, чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва қайта тиклашга қаратилган.

Чиқиндисиз фалсафа ҳаётнинг барча жабҳаларида чиқиндиларни йўқ қилишга қаратилган бўлиб, у турк ошхонасининг ажралмас қисмига айланиб улгурган.

Турк ошхонаси исрофгарчиликсиз ва барқарор пазандалик амалиёти фалсафасини сақлаган ҳолда озиқ-овқат чиқиндиларига асосланади. У ўсимлик ва ҳайвонот материалларининг барча элементларидан фойдаланиш учун ечимларни таклиф қилади. Табиий ва органик материаллардан тайёрланган таомлар, веган ва вегетариан таомлари узоқ вақтдан бери турк дастурхонларида асосий ўринни эгаллаган. Турк ошхонаси хилма-хил турдаги деярли ҳар бир таомида маҳсулотларни исроф қилмасдан ишлатишга чақиради.

Масалан, эскирган нондан кўплаб таомлар тайёрланади. Қолган палов, шўрва ёки гуруч пирогига айланади. Дўлма тайёрлаш учун қовоқ ёки бақлажоннинг ички қисми олиб ташланади, лекин ҳеч қачон пўсти ташланмайди, у бошқа лаззатга айлантирилади.

Туркия, шунингдек, Миллий барқарор туризм дастурини шакллантириш учун дунёнинг энг юқори экологик ва барқарорлик платформаси бўлган Глобал Барқарор Туризм Кенгаши (GSTC) билан ҳамкорлик шартномасини имзолаб, дунёга ўрнак кўрсатди.

Келишув доирасида келгуси уч йил ичида туризм саноатини қайта қуришни мақсад қилган Туркия, ҳукумат билан барқарор туризм бўйича миллий дастур ишлаб чиққан ва бундай масъулиятли ишга «енг шимарган» дунёдаги биринчи давлатдир. Ўтган йили бошланган дастур маҳаллий аҳоли учун ижтимоий ва иқтисодий манфаатларни максимал даражада ошириш, маданий меросни кўпайтириш, атроф-муҳитнинг ифлосланишини олдини олиш ва ресурсларни тежаш билан бирга биохилма-хиллик, экотизимлар ва табиий гўзалликни муҳофаза қилиш вазифаларини мақсад қилиб олган.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар