Жараён      Бош саҳифа

Миллат камолининг муҳташам рамзи

Дунёда энг муқаддас тушунчалар бевосита онага нисбат берилади. Агар кимдир ўз ватанини улуғламоқчи бўлса, уни юксак эҳтиром билан «Она ватаним», деб атайди.

Миллат камолининг  муҳташам рамзи

Ўз тилига бўлган ҳурматини изҳор қилишда «Она тилим», дея ифтихор туяди. Қизини суюб эркалатмоқчи бўлган киши «Она қизим», деб алқайди. Ҳаётда қай бир азиз ва мукаррам нарса борки, барчаси она билан вобаста тутилади.

Инсон дунёга келгач, кўз очиб кўрган илк меҳрибони шубҳасиз онадир. Оламни ва одамни таниш гўдакка, аввало, она орқали муяссар бўлади. Инсон зотининг энг мушфиқ, энг дилбар, энг куюнчак вакили чақалоқнинг дунёни англашида илк ҳамроҳи бўладики, у ҳаммани дастлаб худди ўз онасидай тасаввур қилиб улғаяди. Барча инсонлар чақалоғига ғамхўрлик кўрсатган онадай самимий ва холис бўлолса, одам фақат суръатли камолот йўлида бўлади.

Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, бола дастлабки икки йил давомида ўз онасининг меҳрли кўкрак сутидан тўйиниб озиқланса, у ўзига хос салоҳиятга эга фарзанд бўлиб вояга етар экан. Яна бир муҳим жиҳати, бу хусусиятни болага она сутидан бошқа нарса бера олмаслигидир. Она орқали болага энг яхши фазилатлар ўтиб бориши аниқланган. Шуни назарда тутган олимлар онани бола хулқининг бунёдкори ҳисоблашган.

Бундан кўринадики, келажак авлод баркамоллиги бевосита миллат оналари билан чамбарчас боғлиқлик касб этади.

Шарафимиз тимсоли

Ҳар бир миллатнинг дунёдаги мавқеи аёлга бўлган муносабати билан ўлчанади. Аёл зоти қаерда улуғланса, ҳақ-ҳуқуқига ҳурмат кўрсатилса, ҳамиша эҳтиромда тутилса, бундай миллат, жамият ва давлат барқарор ривожланиш йўлига қадам қўйган бўлади.

Саркарда аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг қўшиндаги ягона отга ўзи ўтирмасдан унга аёлини миндиргани воқеаси тарихимиздаги ёрқин мисол. Бу орқали ота-боболаримиз аёлга қай даражада эҳтиромда бўлишганини билиб оламиз.

Аёл инсониятнинг оддий бир вакили бўлиши билан бирга, миллатнинг шон-шарафи, юксаклиги ва буюклиги тимсолидир. Шу важдан жаҳонгирлар аёлнинг қадрини ҳамиша подшоҳларникидан-да улуғ тутишга ҳаракат қилишган. Бу нафақат аёлнинг қадрини, балки бутун бир халқ, унинг ҳар бир аъзоси, ёшу қариси, эркагу аёлини эъзозлаш деб қабул қилинган. Ҳар бир эркакнинг шарафи бўлган аёл зоти миллат ва халқнинг ҳам дунё саҳнасидаги куч-қудрати намунаси сифатида кўрилган. Аёлни етарлича қадрлаш ва эъзоз-эҳтиром кўрсатиш бугунги кун ҳамда истиқболнинг муваффақияти экани теран англашилган.

Элнинг ор-номуси

Жалолиддин Мангубердининг мўғуллар билан бўлган шиддатли жангдаги қаҳрамонлиги ҳам бугунгача тилларда достон бўлиб келади. Мард Жалолиддин жанг асносида ўз аҳли аёлларини душман қўлига асир тушишидан ҳимоялаб, гарчи жуда ҳалокатли бўлсада тезоқар дарёдан кечиб ўтишга таваккал қилади. Бундай ҳолатда аёлларнинг дарёдан эсон-омон ўтиб олиш эҳтимоли жуда камлиги шаҳзодага яхши маълум эди. Аммо миллатнинг шаъни ва қадр-қиммати бўлган аёлларнинг ёвга ўлжа тушиб топталиши эр киши учун, миллат ва халқ учун ўлимдан кўра оғирроқ ҳодиса бўларди.

Тарихимизда бу каби воқеалар талайгина. Буюк аждодларимиз тушунчасига кўра, ҳеч бир чора қолмаган тақдирда эр ўлимга юзланиши мумкин, лекин аёл номусининг поймол қилинишига асло йўл қўя олмайди. Сабаби, эркак учун аёл бу – аввало ор-номус. Номусни бой бериб, тирик қолишни эса, аждодларимиз ўлимдан минг карра оғирроқ ҳисоблашган. Чунки номус ҳар бир инсоннинг, халқнинг ва башариятнинг бу ёруғ оламда мавжудлиги белгисидир.

Аёлга шундай юксак эҳтиром кўрсатилган даврларда буюк шахсиятлар туғилиб, вояга етгани ҳам айни ҳақиқат. Бугун эл-юрт равнақи, миллат тараққийси, халқ фаровонлиги йўлида қилаётган саъй-ҳаракатларимизнинг бошида бизга ўша бобомерос тутумларимиз жуда зарур аҳамият касб этади. Зеро, том маънода халқнинг қаддини кўтариш, юксалтириш жамият аёлларининг қадрини кўтариш воситасида амалга ошади. Ҳар бир аёл зотига аввало меҳрибон онамиздай эҳтиромда бўлишни, ўз опамиз, синглимизга кўрсатганимиз каби ҳурмат ва шафқат кўрсатишни, қизимиз каби ардоқлашни, умр йўлдошимиздай мукаррам тутишни унутмасак, эркаклик шаъни, ғурури ва ор-номусига муносиб иш қилган бўламиз.

«Биллурларни эҳтиёт қилинг»

Бугунги глобаллашув давримизда қаерлардадир аёл шаънига номуносиб муомала қилаётганлар ҳам баъзан учраб турибди.

Аёлга тажовуз қилиш, таҳқирлаш, ҳақ-ҳуқуқини, аёллик шаънини топташ кабилар нафақат аёлларга қаратилган мудҳиш жиноят, балки инсониятнинг ўқ томирига болта уриш билан баробардир.

Бундай муносабатлар нозик хилқат саналган аёл зотига муносиб эмаслигини ҳамма эътироф этади. Аёлга муносиби фақат уни севиб- ардоқлаш, ҳимоя қилиш, ғамхўрлик кўрсатиш, жамиятнинг турли жабҳаларида эркак­ларга яқиндан ёрдамчи бўлишлари учун имкон ва етарли шарт-шароитлар яратиб бериш, ҳамиша келажагимиз бунёдкорларига юксак эҳтиромда бўлишдир.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом аёлларни биллурга ўхшатганлар ва уларни асраб-авайлашни буюрганлар. Дарҳақиқат, аёл қалби, тийнати ва бутун вужуди энг латиф биллур каби нозик. Ҳамиша унга фақат назокат билан муомалада бўлиш ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи ва вазифаси ҳисобланади.

 

Туробжон АБДУРАЗЗОҚ




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔34

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔77

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔96

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 34    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 77    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 96    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 132    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 149    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар