Етти кун      Бош саҳифа

Раъно – тоғ қизи, табиат унинг сирдоши

Раъно Бозоровани кўпчилик Қашқадарё вилояти Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалигини бошқарган раҳбар, меҳрибон она, саришта оила бекаси сифатида яхши билади. Раъно опа тоғ қизи. У ёшлигидан яшилликни, табиатни севади. Дарахтлар, ўт-ўланлар унинг сирдоши. Қир-адирлардан, борлиқдан куч олади.

Раъно – тоғ қизи,  табиат унинг сирдоши

– Дадам тил ва адабиёт ўқитувчиси эдилар. Биргаликда кўп китоб ўқирдик. Болалигимдан табиатга, ҳайвонларга меҳрим бўлакча, – дейди Раъно опа. – Мактабни «олтин медал» билан битиргач, журналистика факультетига ўқишга кирмоқчи бўлдим. Аммо аттестатимиз кеч келганлиги сабабли, ҳужжатларимни топширишга улгурмадим. Ўша пайтлари газетада «Ўрмон хўжалиги факультети «Олтин медал» билан битирганларни имтиҳонсиз ўқишга қабул қилар экан» деган эълон чиққан эди. Мен Тошкентда «қайси факультетга ҳужжатларимни топширсам экан», деб юрганимда раҳматли дадам шу гапни кимдандир айттириб, менга етказди. Энг охиргилар қатори Тошкент қишлоқ хўжалиги институти ўрмон хўжалиги факультетига ҳужжат топшириб, ўқишга қабул қилиндим.

Раъно Бозорова Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалигини оёққа турғизган, браконьерлар билан аёвсиз курашиб, Қашқадарёнинг бетакрор Зарафшон арчаларини сақлаб, энг асосийси соҳада хотин-қизларни қўллаб-қувватлаб келганини бугун соҳанинг барча раҳбарлари эътироф этишади. «Бунда дадамнинг «қизим, бизда ўрмон хўжалиги бор, кўзим етади, шу соҳанинг мутахассиси бўласан» деб руҳлантирганлари сабаб бўлган бўлса ажаб эмас. Худога шукр, шу соҳани танлаб кам бўлмадим, кўплаб шогирдлар орттирдим, – дея эслайди опа.

Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалиги кичкина ҳудуд эмас. 105 минг гектар майдони бўлиб, ўрмонзорларни қўриқлаш, янги кўчатхоналар, иҳотазорлар барпо этиш, доривор ўсимликлар, мева уруғларини териш тизимли равишда йўлга қўйилган. Ўрмон хўжалиги соҳаси мутахассиси, етарли тажрибага эга бўлгани сабабли ҳам Раъно опа зиммасига юклатилган вазифани сидқидилдан адо эта олди. Чинакам табиат фарзанди бўла олди. Опанинг меҳнатлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, 2017 йилда «Дўстлик» ордени, 2022 йилда «Мўътабар аёл» кўкрак нишони соҳибасига айланди.

Раъно опа айни чоғда ҳам табиат билан ҳамнафас. Қашқадарё давлат Ўрмон хўжалигида директор ўринбосари, бош ўрмонбеги лавозимида ишлаб келаётир.

 

Сожида АЛЛАЁРОВА,

ЎЭП Қашқадарё вилояти кенгаши

матбуот котиби




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар