Етти кун      Бош саҳифа

Давлат ташкилотларига қуёш панеллари ўрнатишга салкам 400 млрд сўм йўналтирилади

Тошкент шаҳридаги мингдан ортиқ бюджет ташкилотига қуёш батареялари ўрнатиш режалаштирилмоқда. Шаҳар ва туманлар бюджетларидан молиялаштириладиган 1063 та ташкилотга (болалар боғчаси, мактаб, шифохона, бюджет ташкилотлари) қуёш батареяларини ўрнатиш учун 390 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтириш режалаштирилмоқда.

Давлат ташкилотларига  қуёш панеллари  ўрнатишга салкам  400 млрд сўм  йўналтирилади

Бу халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 20 февралдаги қарорида назарда тутилган.

Шунингдек, ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан пойтахтга ажратилган ссуда ҳисобидан 11 та туман ҳокимлигига 7,46 млрд сўм, 13 та туман ва шаҳар прокуратурасига 6,98 млрд сўм, 16 та ички ишлар бўлимига 11,16 млрд сўм маблағ ажратилади. Жами 40 та ташкилотга 25,6 млрд сўм режа қилинган.

Ушбу харажатлар Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетининг 2023-2024 йилларда шаклланган қўшимча маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич қопланиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги 584 та маҳалланинг ҳар бирига Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 1 млрд сўмдан маблағ ажратишни тасдиқлаган эди. Маблағлар инфратузилмани ривожлантириш ва қаттиқ совуқдан зарар кўрган муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлашга йўналтирилиши айтилган.

Президент 16 февраль куни 2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолаган. Ҳужжатда 1 майдан бошлаб фойдаланишга топширилаётган кўп қаватли турар жой бинолари томининг бўш қисмининг камида 50 фоизига қуёш батареяларини ўрнатиш талаби жорий этилган.

«Газета.uz»




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар