Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилТабиат ресурслари вазири Aзиз Aбдуҳакимов БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО)нинг субминтақавий координатори Виорел Гуцу билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) билан ҳамкорликда олиб борилаётган атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қўшма лойиҳалар ва келгусида амалга ошириладиган режалар муҳокама қилинди.
Учрашув давомида «яшил» иқтисодиётга босқичма-босқич ўтиш, шу билан бирга, экологик таълим ва маданиятни жорий этиш, ходимлар ва мутахассислар салоҳиятини ошириш, бу борада хорижий тажрибани қўллаш муҳимлиги қайд этилди.
ФAО ташкилоти томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, сувни тежайдиган технологияларни жорий этишда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканлиги билдирилди.
Учрашув давомида жорий йилнинг октабр ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир Конвенциянинг (CМС) 14-Томонлар конференцияси (CОП-14)ни ҳамкорликда юқори савияда ўтказишга келишиб олинди.
Табиат ресусрлари вазирлиги
матбуот хизмати
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил