Журналист халқ билан давлат ўртасида кўприк ҳисобланади. Улар оммага холис ва ҳаққоний ахборотни етказиш учун туну кун ижод қилишдан тўхташмайди.
Балки шунинг учун журналистиканинг нони қаттиқ дейишар. Аммо шу «қаттиқ нон» соҳада тер тўкаётганлар ҳаётининг ажралмас бир бўлагига айланган. Буни телевидение ва радиода фаолият кўрсатаётган журналистларнинг катта командаси ҳам яхши билади.
Куни кеча пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан телевидение ва радио соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган фахрийлар, бугунги кунда сермаҳсул ижод қилаётган журналистлар, режиссёрлар, техник ва бошқа ходимларнинг фаолиятини жамлаган «Ўзбекистон телерадиоси» китоб-энциклопедияси тақдимоти бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.в.б. Х.Салимов, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари М.Сафаров, устоз журналистлар ва бошқалар иштирок этиб, ушбу китоб-энциклопедияда журналистика соҳасида йиллар давомида самарали фаолият олиб борган, юксак мукофотларга сазовор бўлган мингга яқин тележурналистлар ҳақида экани, тўпламга киритилган ижодкорлар орасида давлат мукофотларини қўлга киритганлар борлиги ҳамда китобнинг ўқувчилар учун қулайлиги, фойдали жиҳатлари хусусида сўз юритдилар.
– Бундан бир неча йиллар аввал телевидениеда санъатшунос олима Нафиса Зокирова Тошхўжа Тожихўжаевнинг фаолиятини ёритмоқчи бўлиб, у ҳақида маълумот тополмади, – дейди сухандон, «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони соҳибаси Насибахоним Иброҳимова. – Чунки бизда телевидениеда актёр, режиссёр, техник ходимларнинг фаолиятини жамлаган мана шундай китоб йўқ эди. Мен шу китобни ўқиб туриб телевидение тарихидаги чалкашликлар ўз ўрнини топганига амин бўлдим. Бу китоб бўлажак радио ва телевидение журналистларига муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Мана шу китобларимиз бизни миллий радиомиз, миллий телевидениемиз қандай пайдо бўлгани ва кимлар фаолият олиб боргани ҳақида келажак авлодга кўмакчи вазифасини бажаради.
Бир сўз билан айтганда, журналистика – жамият кўзгуси. Ундаги ҳар бир материал жамиятнинг маълум бир соҳасини ёритиб беришга, халқимизнинг турмуш тарзига таъсир этади. Ушбу китоб-энциклопедияда номлари киритилган журналистлар билан фахрлансак арзийди. Улар ҳамиша ўзларининг ақл-заковати, салоҳияти, журналистик маҳорати билан барчага намуна бўлиб келмоқда.
Мансурбек ЖАББОРОВ,
«Oila va TABIAT» мухбири
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил