Атроф-муҳит ҳолатидан одамлар рози бўлиши керак
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилҲозирги кунгача зилзила хавфидан кўра, иқлим хавфлари кенгроқ ва кўпроқ. Табиийки, иқлим хавфларини олдиндан билиш ва сезиш технологияларига куч берилиб, ҳозирги даражага чиқди.
Зилзилаларни олдиндан прогноз қилиш бўйича жуда кўп илмий тадқиқотлар амалга оширилган. Аммо, атмосфера ва литосфера жараёнларини «кўра олиш» ўртасидаги фарқ жуда катта бўлгани учун бутун дунё олимлари зилзилани олдиндан аниқ бир муддатда огоҳлантириш тизимларини ярата олмади.
Зилзилалар тектоник плиталар чегаралар яқинида, ер қобиқларининг бўлаклари силжиганда ёки бир-бирига тўқнашганда содир бўлади. Уларнинг майдони жуда катта ва табиийки талафот кўлами ҳам шунга яраша юқори бўлади.
Кичик силкинишлар деярли ҳар куни кузатилади. Сайёрада суткасига ўрта ҳисобда 30 га яқин зилзила содир бўлади.
Зилзилани келтириб чиқарувчи асосий жараёнлар ер остида турли хил табиий жинслар ўзаро таъсир қиладиган катта чуқурликда рўй беради. Ер қобиғи турли жинслардан иборат. Турли гранит қатламлар ҳаракати ва ҳоказо омиллар сабаб тадқиқотчилар қайсидир сейсмик зоналарда яқин кунлар ичида кучли зилзила хавфи юзага келиши мумкинлигини билишади. Аммо унинг куни ва аниқ манзили тўғрисида олдиндан ишончли огоҳлантириш тизими ҳозирда, афсуски, мавжуд эмас.
Зилзилалар ўзидан анча олдин (бир-икки ҳафта) турли «сигналлар» беради. Масалан, маълум бир газларнинг ер сиртига чиқиб қолиши, ер ости сув сатҳининг номавсумий кўтарилиши, магнит майдонлар ҳаракатидаги ноодатийлик, ҳаттоки, сўнги тадқиқот ишларида баъзи иқлимий ўзгариш ҳодисалари ҳам кучли зилзила бўлишидан даракчи экан.
Афсуски, юқоридагиларнинг ҳеч бири огоҳлантириш хизматлари учун асосий омил бўлиб хизмат қила олмайди. Баъзида ҳайвонлар зилзила бошланишидан бироз олдин инсонларга қараганда хавфни яхши ҳис қила оладилар. Уларда шундай тарихий эволюцион инстиктлар шаклланган.
Аммо одамзот ишониши керак бўлган ягона кўрсаткичли тизимлар мавжуд эмас. Олимлар бу тизимни яратиш учун бош қотиришмоқда. Улар буни жуда ҳам катта маълумотларни таҳлил қилиш орқали ҳал қилишга киришишган.
Замонавий дастурлар зилзила хавфини аниқлаш учун турли хил маълумотлардан фойдаланади. Масалан, АҚШнинг Terra Seysmic компанияси турли хил зилзила аномалияларини прогноз қилишда Америка, Европа ва Осиё қитъалари устида парвозини амалга оширадиган сунъий йўлдош спектрометрик тасвирларидан фойдаланади.
Энг кенг тарқалган эрта огоҳлантириш тизими сейсмик тўлқинлар тарқалиши маълумотига таянишдир. Аммо уларнинг энг ишончли «сигналлари» ҳам зилзила бўлишидан атиги 20-30 сония олдин вужудга келади. Бу жуда кам вақт, аммо тизим ва шунга монанд инфраструктура юқори даражада хавфга мослаштирилса, хавф кўламини камайтириш мумкин.
Шунга ўхшаш энг ишончли тизимлар Мексика қирғоқбўйи ҳудудлари ва дунёнинг 11 мамлакатида ишламоқда. Масалан, шулар ичида Япония зилзила хавфини минималлаштирадиган энг ишончли тизим хизмати билан мақтана олади. Уларда зилзиладан 30 секунд олдин юқори хавф билан боғлиқ сигнал қабул қилиниши билан барча тизим унга синхрон жавоб беради. Поездлар ҳаракати ва ишлаб чиқариш корхоналари зудлик билан тўхтайди. Зилзила хавфи тўғрисида сиреналар чалинади. Аҳоли хавфга тайёрланади.
Аммо, афсуски, буни бошқа давлатларда амалга ошириш жуда ҳам қийин ва оғир жараён. Бунга аҳоли онги, ҳукумат ва жавобгар ташкилотдаги тизимни ярата олиш, уни ҳаётга тадбиқ этиш билан боғлиқ барча тўсқинликларни «айланиб ўта олиш, бартараф қилиш»га бўлган иштиёқ барчасини ҳал қилади.
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2023 йил апрелда умумхалқ референдуми асосида Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси қабул қилинган эди.
БатафсилАйни кунларда жамоатчиликнинг пойтахтдаги ҳаво сифати, унинг одамлар саломатлиги ва ҳаётига таъсири бўйича хавотирлари ортиб, муҳокамаларга сабаб бўляпти. Куни кеча Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг сабаблари ва таркиби, шунингдек, вазиятни яхшилаш режалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.
Батафсил