Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Zo‘r.tvнинг ҳайвонларга нисбатан зўравонлигига ким рухсат берган?

Юртимизда атроф муҳитга нисбатан муносабат ҳамон салбийлигича қолмоқда.

Zo‘r.tvнинг  ҳайвонларга нисбатан  зўравонлигига ким рухсат берган?

«Қизил китоб»га киритилган ноёб жонзотларнинг браконьерлар томонидан ўлдирилаётгани, бошпанасиз жониворларнинг оммавий заҳарланаётгани, ёввойи ҳайвонларни қирғин қилиш авж олгани, айрим ўринларда қўчқор, хўроз уриштириш, итлар жанги каби ҳайвонларни таҳқирлаш ҳамон давом этаётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Ёввойи ҳайвонлар турли томошалар баҳонасида қийноқларга солинаётганини ҳам рад этиб бўлмайди. Амалдаги қонунчилигимиз экологик ҳуқуқбузарликларга, айниқса жониворларга озор берганларга нисбатан жуда «юмшоқ» муомалада экани ҳам бунга асосий сабаб бўлса ажаб эмас. Одамлар томонидан ва цирк томошаларида ҳайвонлар қийноққа солинаётгани етмаётгандек энди уларни кўрсатувларда ҳам қийнашмоқда.

Zo‘r.tv телеканали томонидан эфирга узатилаётган «Тилла ови» кўрсатуви бунга яхшигина мисол бўлади. Ҳайвонот дунёсига эътиборсиз бўлмаган ҳар қандай инсон бу кўрсатувни томоша қилганида ҳайвонлардан шафқатсиз равишда фойланишганини англаши қийин эмас. Аслида бизга ёввойи ҳайвонлар иштирокидаги кўрсатувлар керакми? Албатта йўқ! Чунки бизда бундай кўрсатувларда хавфсизлик қоидаларига амал қилинмайди.

Кўрсатувда бўри, иккита урғочи ва битта кичик шер, бўғма илонлар, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бургут, Ўрта Осиё чўл тошбақаси, халқаро «Қизил китоб»га киритилган нил тимсоҳлари, қурбақа, кемирувчилар ва қумурсқалардан фойдаланишмоқда.

Хўш, бу ҳайвонлар кўрсатув учун қаердан олиб келинган? Ҳайвонларни кўрсатув тасвирга олинадиган кунлар давомида озиқлантириш ва хавфсизлигини таъминлаш кимлар томонидан амалга оширил­япти?

Ҳайвонлар солинган қафаслар белгиланган талабларга жавоб берадими? Кўрсатув иштирокчиларининг хавфсизлиги таъминланганми? Ва ниҳоят, кўрсатув ижодкорлари қайси ташкилот билан ушбу ҳайвонлардан фойдаланиш бўйича шартнома ёки тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган?

Бундан ташқари, ўзининг миллионлаб томошабинларига эга бўлган бу кўрсатув ҳайвонот дунёсига айнан, салбий муносабатда бўлишни тарғиб қилмаяптими?

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддасида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш – базавий ҳисоб­лаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. Аммо кўриниб турибдики, бу меъёрлар ҳайвонларни шафқатсиз муносабатлардан ҳимоя қила олмаяпти.

Қонунчилик такомиллаштирилса, мамлакатимизда ҳам жониворларга шафқатсиз муносабатда бўлганлик ҳолатларида жиноий иш қўзғатилади, ҳайвонот дунёси ҳимояси кучайтирилиб, уларга таҳдид камаяди. Аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлаш қоидаларига риоя қилишнинг назорати кучаяди, қаровсиз ҳайвонларни вақтинча сақлаш учун бошпаналар яратилади, ҳайвонларнинг хавфли ва юқумли касалликларини аниқлаш, бартараф этиш бўйича ветеринария тадбирларини амалга ошириш жараёнлари ҳам такомиллаштирилади. Қолаверса, аҳолида ҳайвонларга нисбатан инсонпарварлик муносабати ва табиат олдидаги масъулият ҳисси кучаяди.

Зеро, бугун экологик муаммолар исканжасида қолаётган инсоният олдида ягона йўл бор – у ҳам бўлса, табиат билан уйғунлигини ҳис қилиш, уни асраш.

 

Ферузбек САЙФУЛЛАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔84

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

Меҳрга интилган беозор жонзотлар

🕔16:33, 06.08.2026 ✔258

Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

Батафсил
«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔443

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 84    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 258    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 443    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 507    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 538    🕔 15:35, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар