Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилБугун нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунёда экология энг долзарб масалалардан бирига айланган.
Шу боис юртимизда аҳоли, айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, уларда табиат ва атроф муҳитга бўлган муносабатни ўзгартириш, табиий ресурслардан унумли ва оқилона фойдаланиш кўникмасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимиз ҳам Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида экология, айниқса сув масалалари глобал муаммога айланиб бораётганига эътибор қаратиб, «Табиатимизни асраб-авайлаш, сув, ҳаво ва атроф муҳитни тоза тутиш келаси йилда ҳар бир маҳалла аҳолисининг маданияти ва амалий ҳаракатига айланиши керак», – дея таъкидлаган эди.
Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ватанинимиз келажаги бўлган ёшлар билан ишлашга, уларда экологик маданиятни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозирги кунда партия аъзоларининг 193 минг нафардан ортиғини ёки 41 фоизини ёшлар ташкил этмоқда.
Куни кеча Экопартия ташаббуси билан ўтказилган Конференция ҳам айнан шу мақсадда ташкил қилиниб, унда Тошкент шаҳридаги 8 та олий таълим муассасаси талабалари, Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари, экоблогерлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Конференцияда республика бўйлаб бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан билан биргаликда ўтказилган «Экологик Нур» республика экологиячилар форуми, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 22 апрель – Бутунжаҳон Ер кунига бағишланган давра суҳбати, 31 май – Бутунжаҳон тамакисиз куни муносабати «Тамаки – атроф муҳитимизга таҳдид» мавзусида давра суҳбати, мамлакатимиздаги 15 та олий таълим муассасаларида «Экологик ўн кунлик» каби йирик лойиҳа ва тадбирларда фаол иштирок этган ёшлар, экоблогерлар экологик маданиятни юксалтириш, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб қилишдаги иштироки учун тақдирланди.
Моҳинурхон ЭРГАШЕВА,
ЎЭП Марказий кенгаши
бўлими бошлиғи
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил