Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЁш эдим. Бебошлигим тутиб, ҳовлимиздаги янги экилган ниҳолнинг гулларини тўкиб юбордим. Бувим бу ҳолатни кўриб, роса койиди. Танбеҳ берди. Кейин билсам, уни боғдан кўчириб келишган ва яқинда ерга ўтқазишган экан. Унинг тупроқ остида илдиз отиб кетиши ҳам, барқ уриб, кўкариб кетиши ҳам даргумон. Қилган ишимдан афсусландим. Ўзимни айбдор ҳис этдим.
Орадан йиллар ўтиб, ўша ниҳол каттагина дарахтга айланди. Йил давомида икки маротабагача ҳосил олишимиз мумкин. Бу уни яхши парваришлашимизга, шох-шаббаларига вақтида ишлов беришимизга боғлиқ.
Мактабдан қайтаётсам, ҳар сафар ўша дарахтга кўзим тушади. У мени ўзига жалб этади. Раҳматли бувимнинг ўтли нафаси димоғимга урилаётгандек гўё.
Куз ўрталарида дарахт шохларининг учида бир дона меваси илинибгина турганига гувоҳ бўлдим. Бу йил ҳисобида у сўнгги ҳосил эди. Узиб олмоқчи бўлдим. Қизариб пишган олмани тишламоқчи бўлдиму, бирдан йиғлаб юбордим.
Мен зарар етказган ниҳолни бувим кўрган заҳотиёқ унга ғамхўрлик кўрсатишга тушганди. Атрофига бир уюм тупроқни тўплаб, сув қуйишга киришган эди.
«Ҳали шундай дарахт бўладики, ҳосили нафақат сизларга, ён-атрофдаги қўни-қўшниларга ҳам етиб ортади», – деган эдилар қандайдир бир ишонч билан.
Ҳа, чиндан ҳам шундай бўлди. Тилни ёргудек мазали қирмизи олмалар.
Муаммолардан безиб кетсам, унга суянаман. Унга дардларимни тўкиб сочаман. Анчагина енгил тортаман. Гўё, қалбим тубидаги нолаларни бувим эшитиб тургандек.
Бу дарахт ҳовлимизга кўрк бағишлайди.
«Эҳтимол, бундан кейин ҳам қуриб қолмассан. Чунки, сенинг ҳар қатингда оиламиз билан боғлиқ ширин хотиралар яширин. Сен мен учун, бебаҳосан. Вақтни ўз измига бўйсундириб, мени ҳаётнинг майда ва маиший муаммоларидан бир лаҳзага бўлса-да, халос этиб, ажиб ҳисларни юрагимга жо этган қадрдонимсан!» дейман дарахтга.
Ростдан у негадир менга бувимнинг тимсоли бўлиб туюлаверади.
Улуғбек ШАРОБИДДИНОВ,
«Юксалиш» умуммилий
ҳаракати аъзоси
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил