Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди, дея хабар берди ЎзА. Унда cув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев маъруза қилиб, лойиҳанинг мазмуни ва аҳамияти тўғрисида маълумот берди:
– Республикамизда жами 73 та сув омбори ва сел сув омбори, 1688 та насос станцияси, 49 та гидроэлектростанция хўжаликлари мавжуд. Уларнинг аксарият қисмидан 40 йилдан ортиқ муддат давомида фойдаланилмоқда. Бу эса уларни ўз вақтида таъмирлаш-тиклаш ва реконструкция қилиш ҳамда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишларини амалга ошириш, техник соз ҳолатда сақлаш ҳамда уларнинг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашни талаб қилмоқда.
Амалдаги «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун 1999 йилда қабул қилинган бўлиб, бугунги кун талабларига тўла жавоб бермайди. Шу мақсадда ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси юртимиздаги мавжуд сув хўжалиги объектларини техник соз ҳолатда сақлаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва улардан ишончли фойдаланишга хизмат қилади. Жами 7 боб, 35 моддадан иборат мазкур қонун лойиҳаси сув хўжалигини ривожлантириш, соҳага ажратилаётган бюджет маблағлари самарадорлигини таъминлаш, айниқса, сўнгги йилларда сув хўжалигида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар, сув хўжалиги объектларини қуриш, улардан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлайди.
Лойиҳада гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлашнинг асосий принциплари, соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари аниқ белгиланмоқда. Шу билан бирга, етказилган зарар учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш, гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар билан ахборот алмашиш масалалари ўз аксини топган.
Гидротехника иншоотлари зарур назорат-кузатув асбоб-ускуналари, шунингдек, фавқулодда вазиятлар ҳақида аҳолига зудлик билан хабар бериш тизими билан жиҳозланади. Иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш-тиклаш, консервация қилиш ва тугатиш ишларида хавфсизлик бўйича назорат кучайтирилади, – деди вазир.
Депутатлар қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, савол ва таклифларини берди.
Сув омборларини суғурталаш нима беради?
«Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасига кўра, республикамиздаги мавжуд сув омборларини давлат бюджетидан суғурталаш масаласи кўзда тутилмоқда.
Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроевнинг таъкидлашича, мамлакатимиздаги сув омборларини суғурталаш 3,5 миллиард сўмга тушади. Вазир бу тартиб 2024 йилдан бошлаб жорий этилиши ва давлат бюджетида назарда тутилишини қайд этди.
Ушбу масалада сўз олган айрим депутатлар суғурталаш масаласига эътироз билдирди. Депутат Дониёр Ғаниев эса гидротехника иншоотларининг суғурталаниши ижобий ҳолат эканлигини қайд этди:
– Суғурта компанияларининг ҳам ўз талаблари бўлади. Агар уларнинг талабларига тўғри келмайдиган бўлса ёхуд сув омборида қандайдир муаммо бўлса, компания суғурта қилишдан қочади ва бу сигнал, огоҳлантириш бўлади. Гидротехника иншоотларининг суғурталаниши ҳам фуқаролар, ҳам давлат бюджети, ҳам суғурта бозори ривожига хизмат қилади, – деди депутат.
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔56
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔50
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔177
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил