Етти кун      Бош саҳифа

«Яшил» Иқтисодиёт учун қандай кадрлар тайёрланяпти?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистонда «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш учун қандай кадрлар тайёрланишини ўрганди.

«Яшил»  Иқтисодиёт  учун қандай кадрлар  тайёрланяпти?

Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш учун барча соҳаларда «яшил» иқтисодиёт технологияларини фаол жорий этиш 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси вазифалари доирасидаги мақсадлардан бири. Ушбу мақсадга эришиш бир вақтнинг ўзида «яшил» иқтисодиёт учун кадрлар тайёрлаш заруратини ҳам кўндаланг қўяди. OECD (2011), Cedefop (2009) каби халқаро ташкилотларнинг тадқиқотларида инсон ресурсларини ривожлантириш иқтисодиётни «яшиллаштириш» учун асос эканлиги таъкидланади.

ПМТИ экспертлари таҳлил жараёнида қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратди:

1. «Яшил» иқтисодиётга ўтиш табиий ресурслар, шу жумладан сувдан нооқилона фойдаланиш, ҳавонинг ифлосланиши, ўрмонларнинг қисқариши, ерларнинг деградацияга учраши ва иқлим ўзгариши каби экологик муаммоларни ҳал этишда ёрдам беради.

2. Юқори даражадаги IТ кўникмаларига эга бўлган аҳоли улушининг ошиши «яшил» бандликнинг ўсишига бошқа омилларга нисбатан кўпроқ таъсир кўрсатади.

3. 2022/2023 ўқув йилида тайёрланадиган кадрларнинг 30 фоиздан ортиғи «яшил» иқтисодиётга мос келади (таққослаш учун, 2019/2020 ўқув йилида 5 фоиз).

Олий таълим муассасаларининг 2019/2020 ва 2022/2023 ўқув йиллари учун кадрлар тайёрлаш параметрлари (магистратура мутахассисликлари)ни контент-таҳлилдан ўтказиш қуйидаги хулосаларни чиқариш имконини беради:

– республика олий ўқув юртларида (шу жумладан, ҳудудий филиалларда) «яшил» иқтисодиётга ўтиш учун энг зарур мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш, жумладан, биотехнологлар, муқобил (қуёш ва шамол) энергетика, шунингдек, сув ва ер ресурс­ларидан самарали фойдаланиш бўйича муҳандислар, иқлим хавфини баҳолаш, биоиқтисодиёт бўйича мутахассисларни тайёрлаш йўлга қўйилган.

– шу билан бирга, энергия тежамкор иншоотлар ва технология­ларни, жумладан сунъий интеллектни лойиҳалаш, фойдаланиш ва ишлаб чиқариш бўйича кадрлар тайёрлаш ҳам йўлга қўйилган.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар