Давр нафаси      Бош саҳифа

Қурилиш чиқинди полигонлари нега йўқ?

Бундай полигонларни ҳамда тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш участкаларини қуриш учун давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилади?

Қурилиш чиқинди полигонлари  нега йўқ?

Дунё миқёсида саноат юқори даражада ривож­ланган XXI асрда экология билан боғлиқ муаммолар биринчи даражали муаммо сифатида кун тартибига чиқмоқда. Авлодларимиз биздан кейин ҳам муносиб табиий муҳитда яшаши керак. Бунинг учун биз табиатга эътибор беришимиз, фақат бугунни эмас, яқин ва узоқ келажакни ўйлаб иш тутишимиз зарур. Айниқса, шундоққина йўл четларига қоп-қоп қилиб ташлаб кетилган, таъмирдан кейин аҳоли томонидан чиқарилган чиқиндилар таъбни хира қилиши аниқ.

«Қурилиш чиқиндиси полигонлари ташкил  қилинмай, улар йўл, дала ёки дарё бўйларига ташлаб кетилмоқда. Ўтган йили 4 мингта ҳолатда қурилиш чиқиндилари нотўғри жойга ташлаб кетилгани аниқланган, – деган эди давлатимиз раҳбари бу ҳақида. – Худди шу каби, маҳалла, массив ва хиёбонлар ҳудудидаги барг ва дарахт шохларини йиғиштириш билан шуғулланадиган мутасадди йўқ. Бу масалани ҳамма бир-бирига ташлаш билан овора. Тиббиёт чиқиндиларини сақлаш, ташиш ва зарарсизлантириш бўйича ҳам ягона тизим мавжуд эмас».

Умуман, юртимиздаги 197 та чиқинди полигонининг бирортаси санитария ва экология талабларига жавоб бермайди, 24 таси тўлиб бўлган.

– 2023 йилда қурилиш чиқинди полигонларини қуриш учун бюджетдан қарийб 28 млрд сўм, тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш участкаларини қуриш учун 50 млрд сўм ажратилади, – деди АОКАда ўтказилган брифингда Табиат ресурслари вазирлиги масъул ходими Жамшид Ишчанов.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 август­даги «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилиниши натижасида Санитар тозалаш фаолияти билан шуғулланувчи хусусий тадбиркорлик субъектларига қуйидаги имтиёзлар белгилаб қўйилди. Жумладан, Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси ҳамда Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш марказлари санитар тозалаш хизматларини кўрсатганлик учун ундириладиган 10 фоиз миқдоридаги ажратмалардан озод қилиниши кўзда тутилган.

«Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун билан чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолиятидан олинган даромадлар бўйича имтиёзлар белгиланди. Жумладан, ҳисобот даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этган ана шу тоифадаги солиқ тўловчилар учун 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар бўлган даврда мазкур фаолият тури бўйича фойда солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари 1 фоиз миқдорида этиб белгиланди.

Қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган давлат корхоналари ҳисобидаги махсус автотранспорт воситалари ва техникаларини давлат-хусусий шериклик асосида хусусий шерикка бериш муддатини 7 йилдан 10 йилга бир йиллик имтиёзли давр билан узайтирилиши юзасидан амалдаги давлат-хусусий шериклик битимларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қолаверса, Республикада «Экологик патруль» ишлаш тизими доирасида ички ишлар, миллий гвардия ва экология органлари ходимларидан иборат 90 та гуруҳлар ташкил этилгани ҳам бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги «Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилингани айни муддао бўлди.

Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ҳамда унинг ҳудудий филиаллари ташкил этилиб, ижтимоий соҳа муассасаларида ўрнатиш лозим бўлган 9 526 та чиқинди контейнерларидан 8 686 таси ўрнатилди. Бундан ташқари Республикамиздаги 239 та қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигонларининг 64 таси рекультивация қилинди, шундан 44 та полигон фаолияти тўхтатилди ва ҳокимият ер захирасига қайтариб топширилди.

Санитар тозалаш корхоналаридаги мавжуд 2 773 та техниканинг 2 310 тасига GPS онлайн кузатиш ускуналари ҳамда ноқонуний чиқинди тўпланиш ҳолатлари аниқланган жойларда 30 га яқин кузатув камералари ўрнатилганлиги ҳам соҳада анча ўзгаришлар бўлаётганлигидан дарак беради.

Қарор билан 2023-2025 йиллар учун тасдиқланган манзилли дастурларга асосан 29 та қаттиқ маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш, 437 та чиқинди йиғиш шохобчалари қуриш, 26 та қурилиш чиқинди полигонларини ташкил этиш, ижтимоий соҳа объектларига 18 867 та чиқинди контейнерлари харид қилиш, 38 та қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта юклаш станцияларини ташкил этиш, 60 та тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш участкаларини ташкил этиш ҳамда саралаш ускуналарини ўрнатиш учун жами 1,1 трлн сўм маблағларни молиялаштирилиши режалаштирилмоқда.

Жорий йилда ушбу дастурларни амалга ошириш учун жами 170 млрд сўм, шу жумладан қурилиш чиқинди полигонларини қуриш учун 27,8 млрд. сўм ва қайта юклаш станцияларини ташкил этиш учун 92,2 млрд. сўм ҳамда тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш участкаларини қуриш учун 50 млрд. сўм маблағлар молиялаштирилиши белгиланди.

Бундан ташқари, Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида 2022 йилда 43 та, жами 62 та ДХШ битимлари имзоланиши натижасида соҳада хусусий сектор улуши 52 фоизга етказилди.

Бугунги кунда мазкур давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга оширилиши натижасида 6,8 млн. тонна қаттиқ маиший чиқиндилар олиб чиқилиб, уларнинг 2,2 млн. тоннаси ёки 32,4 фоизи қайта ишланди.

Дарҳақиқат, юртимизда чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар ҳали талайгина ва бу бизнинг оғриқли нуқталаримиздан биридир. Соҳада амалга оширилаётган ишлар эса албатта тез орада ўз самарасини беради.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔56

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔155

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

🕔15:48, 26.03.2026 ✔183

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

    Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

    ✔ 56    🕔 15:56, 13.04.2026
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

    ✔ 155    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

    Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    ✔ 183    🕔 15:48, 26.03.2026
  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 214    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 201    🕔 10:58, 24.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар