Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЮртимизда кузатилаётган аномал совуқ сабабли кўплаб ҳудудларда энергия ва иссиқлик таъминотида узилишлар бўлмоқда. Бундай пайтларда халқнинг оғирини енгил қилишга қаратилган кичкина ёрдам ҳам алоҳида эътиборга молик, десак тўғри бўлади.
Бугунги кундаги долзарб вазиятни тушунган Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашига сайланган депутат Диёр Шодиев ташаббуси ҳамда партиянинг Қашқадарё вилоят кенгаши ҳамкорлигида дошқозонда ош дамланиб, совуқ ҳавода хизмат қилаётган шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг йўл тозаловчилари, электр энергияси, газ таъминоти корхоналари навбатчилари ҳамда йўл хизмати ходимларига бепул тарқатилди.
Таом Қарши шаҳридаги Қиличбек қўрғонча, Махсумобод, Қарлиқхона, Мағзон маҳаллаларида яшовчи муҳтож аҳоли қатлами, кам таъминланган оилаларга ҳам улашилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Экологик партияси Ғузор туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Тўлқин Алманов ўз ҳисобидан тумандаги «Чугуртма», «Истиқбол» маҳаллаларида яшовчи ногиронларга, кам таъминланган хонадонларга айни кунларда мамлакатимизда ҳукм сураёган аномал совуқдан эсон-омон ўтиб олишлари учун кўмир ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.
Шундай синовли кунларда халқ ичида бўлиб, уларга ёрдам бераётган жонкуяр депутатларимиз борлиги бизни жудаям қувонтирди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил