Етти кун      Бош саҳифа

Сифатли таълим – Янги Ўзбекистон пойдевори

Ўзбекистон Экологик партияси депутатлари халқ орасида бўлиб, аҳолининг муаммолари, эҳтиёжларини ўрганишда давом этмоқда.

Сифатли таълим –  Янги Ўзбекистон пойдевори

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Камол Жуманиёзов Хоразм вилояти Шовот туманидаги 39-умумтаълим мактабида Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказди. Унда мактаб жамоаси ҳамда маҳалла аҳолиси иштирок этди.

Тадбирда депутат 2023 йилнинг «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилинганининг аҳамияти, мурожаатномада келтирилган йўналишлар бўйича давлат дастурлари ишлаб чиқилиши ва буларнинг бари халқимиз фаровонлигига, сифатли таълимга, тиббий хизматларга, ҳуқуқ, иқтисод, ижтимоий ва бошқа соҳаларнинг ривожланишига хизмат қилишини йиғилганларга тушунтириб берди.

– Инсоннинг инсонлигини белгиловчи жиҳатлардан бири унинг билими, маданияти, билим даражасидир. Юксак билим, кенг дунёқараш, жамиятда шахс сифатида ўз ўрнига эга бўлиш, албатта, сифатли таълимга боғлиқ, – дейди депутат Камол Жуманиёзов. – Янги Ўзбекис­тонимизда илм-фанга эътибор юқори чўққига чиққан ҳозирги даврда замонавий ҳаётни сифатли таълимсиз ва илм-маърифат тараққиётисиз тасаввур этиб бўлмайди. Жаҳоннинг етакчи давлатларида ҳам таълимни ривожлантириш биринчи галдаги вазифа сифатида белгилангандан кейин тараққиётга юз тутгани сир эмас. Зеро, мамлакатнинг келгуси равнақи айнан шу соҳада қўлга киритган ютуқлари билан чамбарчас боғлиқ.

Аслида партиянинг асосий вазифаси ҳам тарғиботдир. Шунинг учун ҳам шундай тадбирларда халқимиз Экопартиянинг асосий вазифалари ва эзгу мақсадлари билан тобора чуқурроқ танишиб бормоқда.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар