Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилТиббий хизмат сифатининг ошиши халқимиз фаровонлигининг кафолатларидан биридир. Зеро, соғ танда – соғлом ақл, деб бежиз айтишмайди.
Шунинг учун ҳам халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Муборак туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат Абрамжон Давронов аҳолининг бу борадаги мурожаатини дарҳол мутасадди ташкилотларга етказишга шошилди. Жумладан, «Сариқ» оилавий шифокор пунктини тиббий лаборатория асбоб-ускуналари, музлатгич ва бошқа керакли жиҳозлар билан таъминлашни сўраб депутатлик сўрови билан чиқди.
Депутатнинг сўровидан сўнг «Сариқ» оилавий шифокор пункти тиббий ва бошқа керакли жиҳозлар билан таъминланди. Тиббий лаборатория асбоб-ускуналарининг келтирилиши ҳудуд аҳолиси узоғини яқин қилиб, вақти ва пулининг тежалишига сабаб бўлди. Ҳудуд аҳолиси бу янгиликдан жуда хурсанд бўлишди. Таъкидлаш жоизки, «Сариқ» оилавий шифокор пункти шу атрофдаги 6,5 минг аҳолига хизмат кўрсатади.
Партиямиз сафида ана шундай жонкуяр депутатларнинг борлиги эса бизни фахр ва ифтихорга тўлдиради.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил