Давр нафаси      Бош саҳифа

Ўзбекистон Экологик партияси: Мамлакат сиёсий майдонида 4 йил

Халқнинг хоҳиш-иродасини ифода этишда фуқаролик жамияти институтлари фаолияти сезиларли жонланди. Мана шундай бир шароитда бундан тўрт йил аввал Ўзбекистон Экологик партиясига асос солинди.

Ўзбекистон  Экологик партияси: Мамлакат  сиёсий майдонида 4 йил

Ўзбекистон шароитида янги сиёсий куч, хусусан экологик йўналишдаги партиянинг ташкил этилишига қанчалик даражада эҳтиёж бор эди? Бугун ушбу партия жамиятимиз ҳаётида, сиёсий майдонда қанчалик аҳамиятга эга эканини нечоғли намоён эта олди, каби саволлар бўлиши табиий.

Аввало шуни таъкидлаш жоиз, бугун экологик муаммолар ҳар бир мамлакатда, қолаверса, дунё ҳамжамиятида энг ўткир ва долзарб муаммолар қаторида биринчи ўринга чиқди. Экология ва табиатни муҳофаза қилиш масалаларига оид куч ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, сиёсий куч бўлиб майдонга киришни даврнинг ўзи тақозо этди.

Мана шундай улкан мақсадларни, мамлакатда экология ва атроф муҳит муҳофазаси билан боғлиқ куч ва саъй-ҳаракатларни, кўп минг сонли тарафдорлар хоҳиш иродасини ифода этишдек катта масъулиятни зиммасига олган ҳолда Ўзбекис­тон Экологик партияси партиялараро рақобат шароитида қисқа вақт ичида ўзининг мустаҳкам ўрнини топди.

Охирги йилларда аҳолининг партиямиз дастурий ғояларига бўлган ишончи ортиб, аъзолар ва тарафдорлар сони сезиларли кўпайгани ҳам экология ва она табиатни асраш масалаларига халқимизда дахлдорлик туйғуси ошаётганидан дарак беради. Жумладан, партиямиз қисқа давр ичида ўзининг 470 мингдан ортиқ аъзоларига эга бўлди. Партиянинг 4200 га яқин бош­ланғич ташкилотлари, 14 та ҳудудий, 200 дан ортиқ туман ва шаҳар партия ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилди.

Айтиб ўтиш жоизки, Экологик партия илк бор парламент ва маҳаллий Кенгашлар сайловларида иштирок этиб 600 нафардан ортиқ депутатлик ўринларини эгаллади.

Қайд этиш жоизки, партия ўз электорати манфаатларини рўёбга чиқариши унинг ўз дастурида ва сайловолди платформасида белгиланган мақсад ҳамда вазифалари ижросини таъминлаши даражаси билан бевосита баҳоланади, десак тўғри бўлади. Шу маънода, партиямиз дастурида мамлакатнинг барқарор ривожланишига, экологик хавфсизлигига эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф муҳитни яратиш ҳамда табиий ресурсларни сақлашга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш асосий вазифа сифатида белгилаган.

Олдимизга қўйилган мақсадларга эришиш учун партия дастурларида 90 га яқин устувор вазифалар белгилаб олинган. Ўтган даврда вазифаларнинг 60 тадан ортиғининг ижросини партия ва унинг фракцияси ташаббуслари билан ваколатли органлар томонидан ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши билан таъминладик. Шу билан бирга, мазкур ҳужжатларнинг бажарилиши устидан парламент ва депутатлик назорати амалга ошириб келинмоқда.

Биргина Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш, Оролбўйи ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ва экологик ҳолатни яхшилаш масалаларини олайлик. Экологик ноқулай бўлган ушбу ҳудудда атроф муҳитни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини сақлаш, экологик муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган инновацион ғоя ва технологиялар, дастур ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланди.

Орол денгизининг қуриган тубида давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилган кенг кўламли ишлар натижасида 1 миллион 733 минг гектар майдонда яшил ҳудудлар барпо этилди. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида 2026 йил якунига қадар уларнинг умумий ҳажмини 2,5 миллион гектарга ёки ҳудуднинг 78 фоизига етказиш ният қилинган.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш мамлакат ҳар бир фуқаросининг вазифаси бўлишига эришиш ҳар доим долзарб масалалардан ҳисобланади. Чунончи, она табиатни асраб-авайлашга ҳар бир шахс масъул бўлиши экологик муаммоларга ечим топишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Ўтган даврда 12 минг 580 дан ортиқ тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилиб, уларда 410 минг нафардан зиёд фуқаролар иштирок этган бўлса, 2022 йилда партия томонидан 3 минг 150 дан ортиқ тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилиб, уларда 81 минг 600 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этди.

Партия жойларда аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, фуқароларни ўйлантириб келаётган тизимли муаммоларни аниқлаб ҳал этиш чораларини кўришга алоҳида эътибор қаратди. Партиядан сайланган депутатлар, партия ходимлари ва фаоллари томонидан «маҳаллабай» ва «фуқаробай» ишлаш, «темир дафтар», «аёллар дафтари», «ёшлар дафтари»га киритилган аҳоли муаммоларини ўрганишга қаратилган 17 минг 204 дан зиёд учрашув ва сайёр қабуллар ўтказди. Ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммоларнинг 780 тадан ортиғи мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ҳал этилди.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашишга партия алоҳида эътибор қаратди. Буни рақамларда ифода этадиган бўлсак, 2022 йилнинг ўзида ҳамкор ташкилотлар билан «Яшил макон» умуммиллий тадбирлари доирасида 180 га яқин акцияларга аҳоли, ёшлар ва кенг жамоатчилик жалб этилиб, шаҳар ва қишлоқларда 106 минг 800 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар экилди.

Мўйноқ туманида «Парламентнинг Оролга нигоҳи» мазусида, «Оролга мадад» мавзусида экологик акциялар ташкил этилиб, 4 тоннага яқин саксовул уруғи ва 15 мингдан ортиқ кўчатлар Оролнинг қуриган тубига етказиб берилди.

Партия ташаббуси билан, «Биз келажак учун жавобгармиз!» шиори остида маҳаллалар, таълим муассасалари, корхоналар ва ташкилотлар ҳамда аҳоли гавжум жойларда ўтказилган 450 дан ортиқ тарғибот тадбирлари давомида ҳудудларда 180 дан ортиқ ноқонуний чиқиндихоналар аниқланиб, мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда муаммо тезкорлик билан бартараф этилди.

Мамлакатимиз тарихидаги энг йирик сиёсий жараёнлардан бири, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ислоҳотлар гувоҳи бўлмоқдамиз. Мазкур жараёнларда Ўзбекистон Экологик партияси ҳам фаол иштирок этмоқда. Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамаси ва унинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича жами 3 минг 554 та тадбирлар ўтказилиб, унда 67 минг 477 нафар иштирокчилар қамраб олинди.

Ортда қолган 2022 йилда партия ташкилий тузилмаси бугунги давр талабларидан келиб чиққан ҳолда мақбуллаштирилди. Партия сафи малакали, тажрибали ва етук кадрлар билан тўлдирилди. Қонунчилик палатасига партиядан сайланган депутатларга кўмак кўрсатиш ва уларнинг сайловчилар билан узвий алоқасини таъминлаш мақсадида 13 та депутат ёрдамчиси штат бирлиги жорий этилди. Бу эса, сайловчилар билан депутатларнинг узвий алоқасини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Экологик партияси сафининг 193 минг нафардан ортиғини ёки 41 фоизини ёшлар ташкил этмоқда. Ўтган даврда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар партия ташкилотлари қошидаги «Ёшлар қаноти» томонидан 240 дан ортиқ давра суҳбатлари, учрашувлар ва тарғибот тадбирлари ўтказилди. Ўн минглаб йигит-қизлар қамраб олинди.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида партия «Ёшлар қаноти» фаоллари ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа, Мўйноқ туманларида, Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида, Наманган вилоятининг Поп туманида, Андижон шаҳрида, Урганч шаҳрида «Ёшлар экобоғлари» ташкил этилди. «Ёшлар қаноти» ташаббуси билан мамлакатимиздаги 15 та олий таълим муассасаларида «Экологик ўн кунлик» тадбирлари ташкил этилиб, тадбирга 1 минг 500 нафардан зиёд ёшлар жалб этилди.

Ҳозирги кунда партия сафининг 228 минг нафардан ортиғини ёки 48,5 фоизини аёллар ташкил этади. Партия тизимидаги «Аёллар қаноти» фаолияти самарадорлигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ўз ичига олган иш режалар ишлаб чиқилган. Бу борада айрим рақамларни келтириб ўтмоқчиман. «Аёллар қаноти» фаоллари томонидан маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда МФЙ ҳудудларида уйма-уй юриб, ҳомийлик маблағларини жалб этган ҳолда, 72 нафар хотин-қизларга 262,8 млн сўмлик ёрдам кўрсатилди.

Биргина 2022 йилнинг ўзида партиядан маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлар томонидан ҳудудий партия ташкилотлари кўмагида сайловчилар билан 10 минг 210 дан ортиқ учрашувлар ўтказилди. Аҳоли томонидан кўтарилаётган тизимли муаммолар юзасидан тегишли мансабдор шахслар депутатлар томонидан 1 минг 811 та депутат сўрови юборилди.

Сайловчилар билан учрашувлар давомида кўтарилган 15 минг 260 та масаладан 1 минг 676 таси депутатлар томонидан жойида ҳал этилди, қолганлари тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, бажарилиши назоратга олинди. Мисол учун, депутатлар ташаббуси билан маҳаллаларда ичимлик сув қувурлари тортилди, 5 нафар мактаб ўқувчиларига депутат стипендияси жорий этилди. Партия гуруҳлари томонидан маҳаллий кенгашлар сессияларига 102 та масала киритилиб, 89 та масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Экологик партияси фаолияти давомида эришилган бундай ютуқларни кўплаб санаб ўтишимиз мумкин. Аммо, ютуқлар ўзимизники, келгусидаги ишларимизни янада кучайтиришимиз ва олдимизда турган мақсадларга эришишда доимо изланишда бўлишимиз ҳамда фидойилик билан меҳнат қилишимиз юксак муваффақиятларга эришиш учун пойдевор бўлиши шубҳасиз.

Ҳар йил якунини сарҳисоб қилганимизда келгуси йилларда олдимизда турган вазифаларни ва янги йилда амалга оширишимиз зарур бўлган режаларимизни муҳокама этишимиз фаолиятимиз самарадор бўлишига замин яратади. Партиямиз олдида турган мақсад ва вазифалар аниқ, булар партия дастури ҳамда сайловолди дастурларида ҳам ўз аксини топган.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлашда қуйидаги масалаларга янада кўпроқ эътибор қаратишимиз лозим.

Биринчидан, Президентимиз ташаббуслари билан «Яшил макон» умуммиллий лойи­ҳаси амалга оширилмоқда. Бугунги кунда яшиллик, кўчат экиш, кўкаламзорлаштириш ишлари ҳар бир шаҳримиз, туманимиз, маҳалламиз, қишлоғимиз, хонадонимизга кириб бормоқда.

Шунинг учун ҳам, илк вазифамиз – «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда ўзининг барча имкониятларини сафарбар этиб, янада самаралироқ иштирок этиш;

Иккинчидан, партиянинг аҳоли, айниқса ёшлар билан мулоқоти, тapғибoт-тaшвиқoт ишларини кучайтириш, ушбу йўналишда ахборот-коммуникация технологиялари, интернет тармоғи, шу жумладан ижтимоий тармоқлар салоҳиятидан кенг фойдаланиш бўйича мажмуавий чора-тадбирларни амалга ошириш;

Учинчидан, партия ходимлари малакасини ошириш бўйича доимий равишда ўқув семинарлари ўтказишни изчил давом эттириш;

Тўртинчидан, партиянинг давлат органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида меморандумлар ва бошқа келишув битимларини тузиш;

Бешинчидан, жойларда аниқланган экологик муаммоларни ҳал этишда партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси орқали парламент назорати (парламент эшитуви, парламент сўрови, депутат сўрови) шаклларидан самарали фойдаланиш ишларини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш;

Олтинчидан, маҳаллий кенгашлар депутатларининг жойларда аниқланаётган экологик муаммоларни ҳал этишдаги иштирокини кучайтириш, партия гуруҳлари томонидан халқ депутатлари Кенгашлари сессиялари кун тартибига долзарб экологик масалаларни киритиш бўйича ташаббускорлигини оширишиш;

Еттинчидан, аҳоли билан «қайта алоқа» механизмларини кучайтириш, фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш ҳамда уларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш учун «Ишонч телефони» ва телеграмм ботлари орқали қабул қилинган мурожаатларни ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда эълон қилинган экологик муаммолар юзасидан жамоатчилик экологик рейдлари ўтказиш ишларига алоҳида эътибор қаратиш мақсад қилинган.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Экологик партияси она табиатни асраб-­авайлаш, уни келгуси авлодга соф ҳолда етказиш учун бор эътиборини, куч ва саъй-ҳаракатларини қаратади. «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилинган 2023 йилда она табиатнинг ҳар бир неъматини кўз-қорачиғидек асраш учун барча табиатсевар инсонларнинг мақсад ва ғояларини бирлаштириш бош мақсадимизга айланади.

 

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши

Ижроия қўмитаси раиси




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔22

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔25

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔33

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 22    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 25    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 33    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 35    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 56    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар