Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Яшил тараққиёт билан ҳамқадам ва бир сафда

Ташкил этилганига қисқа вақт бўлса-да, шу вақт оралиғида мамлакатимиз сиёсий майдонида ўз мавқеи ва ўрнини топаётган Ўзбекистон Экологик партияси бу йил тўрт ёшга тўлди. Айтишга осондир балки, аммо шу қисқа давр ичида партия томонидан салмоқли ишлар амалга оширилди. Буни эътироф этмаслик адолатдан бўлмайди.

Яшил  тараққиёт  билан ҳамқадам ва бир сафда

Дунё бўйича экология йўналишида қарийб юзта сиёсий партия фаолият юритади. Одатда «яшиллар» деб аталувчи бу партиялар парламент орқали экология соҳасидаги давлат сиёсати ғояларини илгари суради. Мазкур партиялар юзага келишининг асосий сабабларидан бири глобал экологик муаммоларнинг долзарблашуви ва сонининг ошишидир.

Аввало Ўзбекистонда Экологик партиянинг ташкил этилиши ҳаётий зарурат бўлди, десак хато эмас. Шу сабабли 2019 йилнинг 8 январь куни Ўзбекистон Экологик партияси таъсис съезди бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон рес­публикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сайланган делегатлар томонидан бу ташаббус тўла қўллаб-қувватланди. Шундай қилиб мамлакатимизда илк бор «яшил» сиёсий партия дунёга келди.

Ўзбекистон Экологик партиясининг дастлабки ташкил этилган даври шиддат ва шижоатга тўла ҳақиқий табиат ҳимоячилари, инсон ва табиат уйғунлигини ҳис қила оладиган чин ватанпарварларни бирлаштирди.

Партия ташкил этилганидан кейин 2019 йили Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга ўтказилган сайловларда партия фаол иштирок этиб, парламент қуйи палатасида 15 та депутатлик ўрнини эгаллади. Ушбу сайлов Фарғона вилоят туман ва шаҳарлар кенгашларида қизғин ва кўтаринки руҳда ташкил этилди. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Фарғона вилоятидан бир нафар, вилоят кенгашига туман ва шаҳар кенгашларига 30 та депутат сайланди.

Экопартия ташкил этилганидан кейин биргина Фарғона вилоятида партия ташаб­буси билан вилоятнинг Данғара туманида экобоғ ва Қўқон ўрмон хўжалиги таркибида ҳайвонот боғи ташкил этилди. Ўтган тўрт йил давомида Фарғона вилоятида партия дастурий мақсад-вазифаларидан ўрин олган қишлоқ жойларда электр энергияни тежовчи қуёш панеллари Риштон туманидаги хонадонларнинг томларига ўрнатилди.

Партия ўз олдига қўйган мақсадларда экологик муаммоларнинг олдини олишга, тарғибот ишларига, бу борада депутатлар саъй-ҳаракатларини уйғунлаштиришга асосий эътибор қаратади. Жумладан, шу кунгача вилоятнинг экологик ҳолати оғир бўлган Ўзбекистон тумани Шўрсув қишлоғида партия депутатлари ўрганишлар олиб боришди. Маълум бўлдики туманда цемент, оҳак ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият кўрсатиб, улардан чиқаётган чанг ва зарарли тутунлар нафақат аҳолига, балки туман иқлимига, ўсиммлик дунёсига зарар келтираётгани аниқланди. Партия вакилларининг ташаббуси билан тумандаги корхоналарга замонавий ҳавони тозаловчи фильтрлар ўрнатиш таклифи киритилди.

Шунингдек, партия ташаббуси билан туманлардаги тупроқ унумдорлигини яхшилаш, сувнинг қаттиқлик даражасини аниқлаш ишлари олиб борилиб, сувни юмшоқлигини ошириш бўйича таклифлар берилди. Сувнинг қаттиқ даражаси оқибатида турли касаллик­лар аҳоли орасида кўпаяётгани семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари орқали депутатлар, эколог олимлар, профессорлар, шифокорлар томонидан тушунтирилиб, бу борадаги ишларни яхшилаш бўйича тавсия, маслаҳатлар, тушунтиришлар берилди.

 

Келинг, йилларга

бир назар ташлаймиз.

2019 йил давомида партиянинг дастурий вазифалари, мақсад ва ғоялари тарғиботига бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилди. Аъзоларни кўпайтириш, аҳолининг экологик саводхонлигини ошириш мақсадида 200 га яқин тадбирлар, давра суҳбатлари ҳамда акциялар ўтказилди. Уларда 15 мингдан зиёд иштирокчилар иштирок этиб, партия фаолияти билан танишди.

2020 йил ҳам партиянинг дастурий вазифаларини тарғиб этиш, аҳоли мурожаатларини ўрганиш, уларни ҳал қилиш учун катта имкониятларни тақдим этди. Жумладан, 2020 йил давомида халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги ЎЭП депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан 30 та депутатлик сўровлари юборилган бўлиб, уларнинг 20 таси ҳал этилган, 6 таси сессия кун тартибида кўрилган. Шунингдек, аҳоли билан 100 маротаба мулоқот ташкил этилган. Мулоқотларда элликдан зиёд муаммо аниқланиб, 40 таси ҳал этилган. Жисмоний ва юридик шахслардан 150 та мурожаат келиб тушган ва уларнинг 100 таси ижобий ҳал этилган.

Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари депутатлари томонидан 150 та депутатлик сўровлари юборилган бўлиб, уларнинг 130 таси ҳал этилган, 20 таси сессия кун тартибида кўрилган. Шунингдек, аҳоли билан 500 маротаба мулоқот ташкил этилган. Мулоқотларда 691 та муаммо аниқланиб, 582 таси ҳал этилган. Жисмоний ва юридик шахслардан 300 та мурожаат келиб тушган ва уларнинг 200 таси ижобий ҳал этилган.

Партия фаолиятида 2021 йил ҳам муҳим давр бўлди. Кўчат экиб, боғ яратиш – халқимизнинг азалий қадриятларидан бири ҳисоб­ланиб келинган. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли турмушимиз файзли ва фаровон бўлади. Шу мақсадда ҳудудда дарахт экиш, ободонлаштириш ишларига эътибор қаратилди. Вилоятнинг энг чекка тумани – Бешариқда тут плантацияси ташкил этилди.

Маълумки, Ўзбекистон Экологик партияси томонидан атроф муҳит муҳофазаси ва халқимиз фаровонлиги йўлида қатор фойдали лойи­ҳалар ва ташаббуслар амалга ошириб келинмоқда. Бутун республика бўйлаб ўтказилган «Мўйноққа мадад» акцияси партия томонидан қилинган энг катта ташаббуслардан ҳисобланади. Йил бошида Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда «яшил қопламалар» – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш ишларининг ҳажми ва кўламини ошириш мақсадида турли вилоятлардан манзарали ва мевали дарахт кўчатлари етказиб берилди.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан республикамиз бўйлаб ўтказилган «Яшил макон» умумиллий лойи­ҳасида партия фаоллари, депутатлар ҳамда аъзолари фаоллик кўрсатишди. Вилоятда 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида жами 15 млн 300 минг дона дарахт экиш режалаштирилиб, у ортиғи билан уддаланди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят партия ташкилоти томонидан бу каби юртимизни янада кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришга қаратилган тадбирлар вилоятнинг турли ҳудудларида яна давом эттирилиши режалаштирилган.

Келажакда партиямизнинг режалари катта. У ўз аъзоларини янада кўпайтириб, юртимизда экологик барқарорликни тиклаш, экологик муаммоларни бартараф этиш, фуқароларни табиатга муносабатини яхши томонга ўзгартириш, яшил зоналарни кўпайтириш ва яшил тараққиётга эришиш йўлида тинмай ҳаракат қилмоқда.

 

Муҳаммадали МАҲМУДОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Фарғона вилоят кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

🕔15:39, 13.04.2026 ✔33

Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

Батафсил
Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

🕔15:59, 02.04.2026 ✔136

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

Батафсил
Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

🕔15:31, 26.03.2026 ✔185

Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

    Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

    Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

    ✔ 33    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

    Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

    ✔ 136    🕔 15:59, 02.04.2026
  • Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

    Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

    Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

    ✔ 185    🕔 15:31, 26.03.2026
  • Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

    Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

    Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

    ✔ 193    🕔 11:01, 24.03.2026
  • Қалбаки дорилар  жиддий  таъқиб қилинади

    Қалбаки дорилар жиддий таъқиб қилинади

    Бугун дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ёшлар орасида турлича таъсир қиладиган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва спорт озуқалари оммалашиб бормоқда.

    ✔ 302    🕔 14:46, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар