Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Қуёш фотоэлектр станциялари қурган шахсларга компенсация берилади

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида ўзини-ўзи қайта тикланувчи энергия манбалари орқали энергия ресурслари билан тўлиқ таъминлайдиган хонадон барпо этилди.

Қуёш  фотоэлектр  станциялари  қурган шахсларга компенсация берилади

Намунали тарзда бунёд этилган мазкур хонадонга 15 кВт қувватга тенг қуёш панеллари ўрнатилган. Хонадонда ўз эҳтиёжидан ортган электр энергиясини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотиб, қўшимча даромад олиш имконияти ҳам бор. Ўзбекистонда аҳоли хонадонларида ўрнатилган қуёш панеллари ёрдамида ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат томонидан сотиб олиш амалиёти йўлга қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ хонадонига қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатган шахсларга компенсация берилади.

Бунда энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми бюджет маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади.

Компенсация жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектр станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида ажратилади.

Бироқ қуёш фотоэлектр станциялари учун – 3 миллион сўмдан; қуёш сув иситкичлари учун – 1,5 миллион сўмдан; энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар учун – 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда бўлиши лозим.

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилиш учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми қоплашга эса жисмоний шахсларга – 500 миллион сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда; юридик шахсларга – 5 миллиард сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда маблағ ажратилади.




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔36

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔31

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔186

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар