Етти кун      Бош саҳифа

Янги йилда янги фильм – «Чемпион»

Янги йил арафасида болажонлар учун ажойиб туҳфа! «Чемпион» номли янги фильм суратга олинди.

Янги йилда янги фильм –  «Чемпион»

«Болажон» телеканали буюртмасига биноан «Ўзбектелефильм» давлат муассасаси томонидан тасвирга олинган «Чемпион» фильми болаларда ақл гимнастикаси бўлмиш шахмат ўйинига қизиқиш уйғотади. Фильм қаҳрамони Шоҳруҳ шахматни тушунмайдиган, табиатан бўшанг бола. Бироқ ўтмишдан келган бобоси уни қўллаб-қувватлайди. Унга қадимий шатранж ўйинини ўргатади. Айнан мана шу ўйинлар асносида ўтмишдаги воқеалар гавдаланади.

Ўтмиш ва замонамизни туташтирувчи бу воқеаларда эрк ва адолат йўлидаги курашлар ҳам акс этиб, унда инсон заковати ҳар қандай қўшиндан устунлиги намоён бўлади. Яъни, шатранж ўйинидаги баҳсда мағлуб бўлган золим шоҳ Қоражон ғолиб чолнинг юртини ишғол қилмасликка ваъда беради.

«Чемпион» фильмида инсон астойдил хоҳласа, ҳар қандай ишни уддалай олиши, ютуқларни қўлга киритиши мумкинлиги акс этади. Зеро, «Ёшликда олган билим тошга ўйилган нақшдир», деб бежиз айтишмаган. Фильмда ҳар бир бола билимли, ғайратли ва шижоатли бўлиши, бунинг учун синов ва машаққатлардан чўчимаслиги каби ғоялар илгари сурилган.

Сценарий муаллифи Баҳриддин Қўшмонов. Режиссёр Фарҳод Худойбердиев. Тасвирчи Аваз Искандаров. Фильмда бош ролларни Озодбек Ҳайитбоев, Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадсоли Юсупов, маҳоратли актёрлар Маъруф Отажонов, Фарҳод Худойбердиев, Нурмуҳаммад Абдумаликов, Мирсолиҳ Азизов ва бошқалар ижро этишган.

Қизиқарли ва қувноқ саргузаштларга бой «Чемпион» фильми премьераси 30 декабрь соат 19.10 да «Болажон» телеканалида намойиш этилади.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар