Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилБухоро вилояти Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қиймати 650 миллион АҚШ долларига тенг бўлган шамол электр станцияларини лойиҳалаштириш ва қуриш ишлари бошланган, дея хабар берди ЎзА.
Мазкур лойиҳалар Президентимизнинг 2021 йил 23 февралдаги «Бухоро вилоятининг Пешку ҳамда Ғиждувон туманларида қуввати 300-500 МВт бўлган шамол электр станцияларини қуришга доир инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Саудия Арабистони Қироллигининг «ACWA POWER» хорижий компанияси сармояси асосида амалга оширилмоқда.
Лойиҳани амалга ошириш учун Пешку ва Ғиждувон туманлари чўл массивларидан алоҳида ер майдонлари ажратилди. Саудия Арабистонининг «ACWA POWER» компанияси мутахассислари билан ҳамкорликда лойиҳа ер майдонларида метео-мачталар ўрнатилган. Бир йиллик кўрсаткичларнинг таҳлили олинган. Шунингдек, компания томонидан лойиҳа ер майдонида қўшимча ўрганишлар, жумладан, биохилма-хиллик, топографик, геотехник ишлари ниҳоясига етказилган.
Шамол тезлиги, йўналиши ва давомийлигини ўрганиш мақсадида 100 метр баландликдаги 9 та мачтани ўрнатиш ишлари якунлангани ҳолда кузатувлар бошланган.
«ACWA POWER» компаниясининг Ўзбекистон Республикасида бизнесни ривожлантириш бўлими менежери Акбар Мавлоновнинг айтишича, янгидан бунёд этилиши кутилаётган шамол электростанцияларнинг атроф муҳитга таъсири хусусидаги лаборатория хулосалари, шунингдек, фикр-мулоҳазалар ўрганилган. Муҳими, муҳокамада ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилашга хизмат қиладиган электростанциянинг атроф муҳитга зарари йўқлиги таъкидлангани ҳолда мазкур ҳудудда қуввати 500 МВт гача бўлган шамол электр станцияси қурилишига розилик билдирилган.
Зариф КОМИЛОВ
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил