Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилИқтисодиётда микромолиялаштириш воситаларидан кенг фойдаланиш учун нобанк кредит ташкилотларига банкларнинг айрим турдаги молиявий операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини бериш лозим бўлади.
Шу жиҳатдан, микромолиялаштириш қонунчилигини такомиллаштириш, соҳанинг энг самарали ва замонавий амалиётларини жорий этиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилган «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳасида эса соҳада юзага келаётган муаммолар ечими ўз аксини топган.
Таъкидланганидек, кредит ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш учун ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш, шунингдек, тижорат банкларини микромолиялаштириш жараёнларига жалб қилиш бўйича кўрилаётган чораларга қарамай, республикада микромолиявий хизматлар кўрсатиш ҳажмини сезиларли даражада кенгайтиришда бир қатор муаммолар мавжуд.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг мақсади эса нобанк кредит ташкилотларини ташкил этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши ва фаолиятини тугатишини ҳамда микромолиялаш фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Депутатлар муҳокамасидан сўнг, фракция аъзолари қонун лойиҳаси юзасидан ўз таклифларини билдирган ҳолда, уни қўллаб-қувватладилар.
Йиғилишда кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг тегишли қарори қабул қилинди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил