Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Депутатларнинг эътирозига нима сабаб бўлди?

Тоза ичимлик сув кўпчилик туману қишлоқларда, айниқса, чекка ҳудудларда яшайдиган аҳолини қийнайдиган муаммолар рўйхатининг бошида туради. Айниқса, юртимизнинг жануб вилоятлари, қурғоқчил ҳудудлари бу муаммонинг чуқур ҳал этилишига муҳтожлигича қолмоқда.

Депутатларнинг эътирозига  нима сабаб бўлди?

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасида ҳам «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида аҳолининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар Қашқадарё вилояти мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда депутатлар, мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш давлат сиёсатининг устувор вазифасига олиб чиқилди. Бу борада том маънода мисли кўрилмаган лойиҳалар амалга оширилди. Натижада, биргина 2021 йил якуни билан 1,5 млн аҳоли хонадонига тоза сув кириб борди ва мамлакатимизда жами аҳолининг ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 69,7 фоизга етказилди.

Мамлакатимизда қишлоқ ва маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари амалга оширилмоқда. Уларга асосан қишлоқ ва маҳаллаларда аҳолининг марказлашган ичимлик сув таъминотини яхшилаш борасида ҳам мақсадли ва манзилли дастурлар олиб бориляпти.

Хусусан, Қашқадарё вилоятида 2021 йилда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида мавжуд 15 та туман ва шаҳарлардаги 32 та маҳаллада ичимлик сув таъминоти объектларини қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бунда 28 та объектда 154,6 млрд сўмлик қурилиш монтаж ишлари олиб борилиб, 489,3 км ичимлик сув қувурлари ётқизилган, 14 дона сув қудуғи қазилган, 14 дона сув йиғиш иншооти ва 12 дона сув минораси ва 25 та сув иншооти барпо этилган. Барча объектлар белгиланган тартибда фойдаланишга топширилган. Натижада 13 минг 712 та хонадон марказлашган ичимлик сув билан таъминланди.

Шунингдек, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 2022 йилда вилоятда 30 та маҳаллада 26 та сув иншооти бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ ишлаб чиқилган ҳамда танлов савдолари ўтказилиб, барча лойиҳалар бўйича босқичма-босқич молиялаштириш амалга оширилди.

Ушбу лойиҳалар асосида 534,2 км сув тармоқлари тортилиб, 20 та сув иншооти барпо этилди.

Йиғилишда Қашқадарё вилоятида амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда айрим туман ва шаҳарлардаги лойиҳаларни танлаш, лойиҳалаш, қуриш ва таъмирлаш жараёнларида камчилик­ларга йўл қўйилгани депутатларнинг эътирозига сабаб бўлди.

Бундан ташқари, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасидаги сув таъминоти лойиҳаларининг аксариятини танлов савдолари ҳамда лойиҳаларнинг молиялаштирилиши йилнинг иккинчи ярмида амалга оширилиши натижасида уларда белгиланган қурилиш-таъмирлаш ишлари йил якунига қадар чўзилишига сабаб бўлаётгани танқид қилинди.

Берилган маълумотларга кўра, 2022 йил дастурлари доирасида республика ҳудудларини ичимлик сув билан таъминлаш тўлиқ молиялаштирилиб берилган бўлса-да, ҳозирга қадар режанинг 92 фоизи бажарилган. Ушбу кўрсаткич Қашқадарё вилоятида 82 фоизни ташкил этиб, республика кўрсаткичидан пастлигича қолмоқда. Бу эса ўз навбатида, аксарият ҳудудларда дастур доирасидаги лойиҳаларнинг кечикишига олиб келмоқда.

Депутатлар камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга тавсиялар бериб, ушбу йўналишдаги ишлар юзасидан парламент назоратини олиб боришини маълум қилди.




Ўхшаш мақолалар

Атроф-муҳит ҳолатидан  одамлар  рози бўлиши керак

Атроф-муҳит ҳолатидан одамлар рози бўлиши керак

🕔11:04, 04.12.2025 ✔96

Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Батафсил
Халқимиз экологик ҳуқуқларини таъминлашнинг  мустаҳкам асоси

Халқимиз экологик ҳуқуқларини таъминлашнинг мустаҳкам асоси

🕔11:03, 04.12.2025 ✔95

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2023 йил апрелда умумхалқ референдуми асосида Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси қабул қилинган эди.

Батафсил
Тошкентда ҳаво ифлосланиши:  Сабаблар санаб ўтилди,  ечим эса...

Тошкентда ҳаво ифлосланиши: Сабаблар санаб ўтилди, ечим эса...

🕔15:48, 27.11.2025 ✔190

Айни кунларда жамоатчиликнинг пойтахтдаги ҳаво сифати, унинг одамлар саломатлиги ва ҳаётига таъсири бўйича хавотирлари ортиб, муҳокамаларга сабаб бўляпти. Куни кеча Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг сабаблари ва таркиби, шунингдек, вазиятни яхшилаш режалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар