Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Бир оилада яшаётган икки душман ёхуд жамият таназзулига айланаётган оилавий ажрашишлар

Оилага, ёшларнинг никоҳига эътибор қаратган жамиятда доимо соғлом муҳит ҳукм суради, тинч-тотув оилада файз, барака бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда оила қурган кишилар агар фақир ва камбағал бўлсалар, уларни бой қилиб қўйишини ваъда қилган.

Бир оилада яшаётган  икки душман  ёхуд жамият таназзулига  айланаётган оилавий ажрашишлар

«Нур» сурасида шундай марҳамат қилган: «Агар (улар) камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни ўз фазли билан бойитур. Аллоҳ (фазлу карами) кенг ва доно зотдир» (32-оят). Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг «Тафсирул қуръанил азим» асарида Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги сўзларини келтирадилар: «Оила ва никоҳ борасида Аллоҳ таоло сизларга буюрган ишларга амал қилсангизлар, Аллоҳ таоло ҳам сизларни бой қилиб қўйиши ҳақидаги ваъдасини бажаради».

Бойлик дегани, бу нисбий тушунча бўлиб, том маънода қаноат демакдир. Дарҳақиқат, оиланинг мустаҳкам бўлишлиги бир жиҳатдан эр-хотиннинг сабру қаноатли бўлишига ҳам боғлиқ. Борига қаноат қилмаган оилада кўраётган кунидан нолишлик, натижада эр-хотин орасида келишмовчилик пайдо бўлади. Айниқса, аёл киши эрининг топганига қаноат қилиб яшаши – эр танбаллик қилмасдан, ўзининг зиммасидаги оилани нафақа билан таъминлаш борасидаги мажбуриятини бажараётган бўлса – жуда ҳам муҳимдир. Қолаверса, эр-хотин ўзаро аҳил ва тинч яшайдиган оилада дунёга келган фарзандларга етарли даражада таълим-тарбия, ахлоқ-одоб бериш имкони бўлади. Бундай оилада тарбия топган фарзандлар жамиятда намунали бўлиб, унда ўз ўринларига эга бўладилар, ҳатто жамиятни ҳар соҳада тараққий топишига ҳисса қўшадилар. Аксинча, оила нотинч, носоғлом бўлса ундан атрофдагилар ҳам тинчини йўқотади, бундай оилада дунёга келиб, вояга етадиган фарзандлар ҳам аксар ҳолларда ноқобил бўлиб вояга етиши туфайли, жамиятда турли хилдаги нотинчликлар, ҳатто жиноятлар ҳам кўпаяди. Демак, ҳар икки ҳолатда ҳам оиланинг жамиятга ижобий ёки салбий таъсири сезилади.

Оилавий низолардан, ажралишлардан энг кўп жабр чекадиганлар фарзандлардир. Руҳий изтироблар боланинг соғлом вояга етишига салбий таъсир қилади. Қалби бутун умрга кемтик бўлиб қолади. Бунинг оқибатида у турли иллатларга ошно бўлиши, жиноят кўчасига кириши мумкин.

Таассуфлар бўлсинки, кейинги вақтларда оилаларнинг ажралиш ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда. Бу ҳам ўз навбатида жамиятда нохуш ҳолатларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Ажралишлар туфайли қудачилик ришталари узилади, яқинлар ўзаро адоватли кишиларга айланадилар. Ўртадаги фарзандлар аросатда қолиб, аксарият ҳолларда моддий, маънавий ва руҳий жиҳатдан тўла-тўкис тарбия топиш имкониятини йўқотадилар.

Динимизда киши ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам зулм қилиши катта гуноҳлардан саналади. Хусусан, жуфти ҳалоли, умр йўлдоши ва фарзандларининг онасига жабр қилиш ундан ҳам ёмонроқдир. Бугунги кунда эркаклик ҳамиятини йўқотган баъзи кишилар жиддий бир сабабсиз ўз аёлини нафақасиз ва қаровсиз қолдирмоқдалар. На уларни хотин қилади, на талоғини бериб ажрашади. Бу билан эр Аллоҳ таоло берган оилавий хотиржамлик, жуфти ҳалол ва фарзанд каби бир қанча катта неъматларга ношукрлик қилган бўлади.

Кўпинча янги турмуш қураётган келин-куёвларни кўрган ёши улуғлар беихтиёр: «Илоҳо, янги турмуш қураётган келин-куёв бахтли бўлишсин, оиласида тотувлик, аҳиллик ошён қурсин», деб дуога қўл очишади. Афсус, келин-куёвларнинг ҳаммаси ҳам умрлари давомида оила номли ошёнларини авайлаб асрай олишмайди. Бўлар-бўлмас гап-сўзлар, арзимас баҳоналар билан ширин турмушларини оғуга айлантиришади. Бир-бирини тушунмаслик, муроса илмини билмасликдан бир оилада яшаётган икки киши душман-ғанимга айланади. Қанча оилалар бузилиб, кишилар азият чекади, болалар етим бўлади, асаблар қақшайди. Ажрашишмаган тақдирда ҳам, бутун умрлари ғурбат, ғам ва изтиробда ўтади.

Оиланинг тотувлиги бир кишига ёки бир сабабга боғлиқ эмас. Бунинг учун ҳамма – келин-куёв ҳам, ота-оналар ҳам, шу оиланинг атрофидагилару, кенг жамоатчилик ҳам баравар жон койитмаса, кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Янги оила қурган куёвнинг ота-оналари биринчи кунларданоқ кўнгилчанлик қилиб келинни талтайтириб юбормай, турмуш синоатларига тайёрлаб борса, ҳаёт фақат ўйин-кулги ва кўнгилхушликлардан иборат эмаслигини унга тушунтира олса, хотиннинг энг асосий бурчи эрга итоат эканини етказа олса, орада уруш-жанжаллар келиб чиқмайди, икки ёшнинг бахти завол топмайди.

Келин одобли бўлиб, эрининг яқинларини ҳурмат қилса, улар билан муроса қилиш йўлларини ахтарса, ёши улуғ қайнонасини эъзозлаб, хизматини аямаса, оила инқироз­га учрамайди, ўртада болалар тирик етим бўлмайди.

Инсоннинг энг яхши фазилатларидан бири унинг кечира олиш хислатидир. Кечириш динимизда мақталган сифатлардан ҳисобланади. Бир қарашда оний ютқазишдай кўринган кечира олиш катта можароларнинг олдини олади, келгусидаги ғалабани таъминлайди. «Эр-хотиннинг уриши – дока рўмолнинг қуриши» деганларидай, икки ошуфта қалбнинг арази узоққа бормаслиги кундай равшан нарса. Сал ихтилоф чиқдими, бир томон дарров муроса-келишув йўлини танлаб, зиддиятни даф қилиш чорасини кўриши керак. Шундай ҳолатларда бир томоннинг андишага риоя қилиши, ақл-идрок билан иш тутиши шайтоннинг бўйнини синдириб, жиндай муросага юриши катта можароларнинг олдини олибгина қолмай, оилада чинакам саодат гулшанини барқ урдириб, яшнатиб юборади.

Фарзандларимизга оила маданияти ва оилавий муносабатларни ёшлик пайтиданоқ ўргатиб боришимиз керак. Шунда оилаларимиз тинч, ҳаётимиз фаровон, юртимиз обод ва жамиятимиз маънан соғлом бўлади.

 

Одилжон НАРЗУЛЛАЕВ,

Янгийўл туман «Имом Султон» жоме масжиди имом хатиби




Ўхшаш мақолалар

Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

🕔16:36, 02.05.2024 ✔84

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

Батафсил
Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔171

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔240

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 84    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 171    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 240    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 255    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 260    🕔 13:18, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар