Етти кун      Бош саҳифа

Кўчат экиш ва озодалик ҳашари

Юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган «Яшил макон» лойиҳасининг кузги мавсуми тугашига ҳам саноқли кунлар қолди. Шундай бўлса-да лойиҳа доирасида дарахт экиш ишлари ҳамон қизғин.

Кўчат экиш ва  озодалик  ҳашари

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партия­си Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан «Махсустранс» ДУК ҳамда Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти ҳамкорлигида Яккасарой тумани «Дамариқ» маҳалласи ҳудуди ва партия бош биносининг атрофини ободонлаштириш мақсадида ташкил этилган  экоҳашар ҳам бунга яққол мисолдир.

Ушбу тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Хайрулла Ғаффоров, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Абдушукур Ҳамзаев, партия Марказий кенгаши, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят кенгаши ходимлари, Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот инс­титути докторантлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Экоҳашар давомида пальма, қрим қарағайи, павловния, элдор қарағайи, пирамидасимон дуб, ҳинд сирени, каштан, терак сингари жами 100 туп дарахт кўчатлари экилди.

Ҳашар давомида партиянинг бош биноси, «Дамариқ» маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйлар атрофи тозаланди. Кўчалар ва йўлаклар супурилиб, ариқ ва лотоклардаги чиқиндилар йиғиб олинди. Чиқиндилар «Махсустранс» автомашиналарида олиб чиқиб кетилди.

Озодалик бор жойда барака бўлади, дейди доно халқимиз. Шундай экан, дарахтларни кўпайтириш билан чекланиб қолмай, тозалик ва озодаликни ҳам сақлашга қаттиқ ҳаракат қилишни унутмаслигимиз керак.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар