Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги биносида қуввати 200 кВт/с бўлган қуёш электр станцияси ишга туширилди.
Мазкур қуёш электр станцияси йилига 480 минг кВт соатдан зиёд электр энергияси ишлаб чиқаради.
Агентлик биносини кундуз куни электр энергия билан тўлиқ таъминлаш мақсадида 408 та қуёш электр панеллари ҳамда 6 та 200 литр ҳажмдаги қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилди. Шу билан бирга, эҳтиёждан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқларига узатиш имконияти ҳам яратилди.
Ушбу станция жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижроси юзасидан амалга оширилди.
Шунингдек, агентлик биносининг йўлак, зинапоя ва санузел қисмларида 107 та сенсорли ҳаракат детекторлари орқали ишлайдиган 286 та энергия тежамкор лампалар ўрнатилган. Бу ўз ўрнида электр энергияси тежамкорлигини бир неча баравар оширмоқда.
ЎзА
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил