Етти кун      Бош саҳифа

Келгуси йилда мева ва сабзавотлар нархи жиддий ўсиши кутилмоқда, нега?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари 2023 йил учун базавий инфляция ва мавсумий ўзгарувчан инфляция (мева-сабзавотлар нархи) ўзгаришини айтишмоқда.

Келгуси йилда мева  ва сабзавотлар нархи  жиддий ўсиши кутилмоқда,  нега?

Маълум қилинишича, инфляция таркибий қисмлари учта асосий гуруҳга ажратиб таҳлил ва прогноз қилинган. Булар:

– базавий инфляция;

– тартибга солинадиган нархлар;

– мавсумий ўзгарувчан нархлар (мева ва сабзавотлар) инфляцияси.

Базавий инфляцияни ҳисоблашда мавсумий ўзгаришларга таъсирчан товар ва хизматлар турлари ҳисобга олинмайди.

Тартибга солинадиган нархлар инфляцияси маъмурий тартибга солинадиган товар ва хизмат турларидан иборат бўлади. Мавсумий ўзгарувчан инфляцияни ҳисоблашда эса Ўзбекистон шароитида асосан мева ва сабзавотлар нархи инобатга олинади.

Ўзбекистон ҳолатида базавий инфляция ҳиссасига Истеъмол нархлари индекси (INI) ўсишининг 78 фоизи тўғри келади ва одатда пул-кредит сиёсати қарорлари ушбу инфляция натижалари асосига қурилади.

Мева ва сабзавотлар истеъмол нархлари индекси (INI) саватидаги энг ўзгарувчан гуруҳлардан бўлиб, бутун INI саватининг 8 фоизини ташкил қилади.

ПМТИ прогноз натижаларига кўра, 2022 йил учун базавий инфляция 11,2 фоиз ҳамда мева ва сабзавотлар инфляцияси 15,9 фоиз,

2023 йил учун эса базавий инфляция 10,5 фоиз ҳамда мева ва сабзавотлар инфляцияси 22,1 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида қиймати 903,3 миллион долларга тенг бўлган 1,4 миллион тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.




Ўхшаш мақолалар

«Турон»  обод бўлмоқда

«Турон» обод бўлмоқда

🕔14:34, 14.08.2026 ✔109

Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

Батафсил
Экологияда  сунъий  интеллект

Экологияда сунъий интеллект

🕔14:33, 14.08.2026 ✔91

Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔117

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Турон»  обод бўлмоқда

    «Турон» обод бўлмоқда

    Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

    ✔ 109    🕔 14:34, 14.08.2026
  • Экологияда  сунъий  интеллект

    Экологияда сунъий интеллект

    Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 91    🕔 14:33, 14.08.2026
  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 117    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 130    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 128    🕔 15:11, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар