Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилПойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида «Интеллектуал» ахборот технологиялари бўйича лойиҳалар танловининг ҳудудий босқичи ғолиблари учун ташкил этилган ўқув семинарларида фаол иштирок этган ёшлар тақдирланди.
ЎзАнинг ёзишича, иштирокчилар бир ҳафта давомида «Samsung Employee Volunteer Program» таълим дастури бўйича компания ходимларининг илғор тажрибасини ўрганди. Маҳорат сабоқлари Жанубий кореялик инженерлар кўмагида тўрт йўналишда ташкил этилди. Жараёнда ёшларнинг Android платформасига иловалар яратиш, виртуал ҳаёт иловалари, Raspberry Pi микрокомпьютерлар ва 3D моделлаштириш учун дастурлар ишлаб чиқиш борасидаги лойиҳалари такомиллаштирилди.
Тадбирда ҳар бир йўналиш бўйича энг яхши деб топилган лойиҳалар тақдимот қилинди. Беш нафар фаол иштирокчи диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил