Давр нафаси      Бош саҳифа

Ўзбекистоннинг «Туркий дунё бешиги» сифатидаги имижи ошади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги Шартномани (Олма-ота, 1993 йил 12 июль) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди, дея хабар берди қуйи палата Матбуот хизмати.

Ўзбекистоннинг «Туркий дунё  бешиги» сифатидаги  имижи ошади

Олти давлат томонидан имзоланган мазкур Шартнома Туркий маданият халқаро ташкилотининг (ТУРКСОЙ) таъсис этувчи ҳужжати ҳисобланади.

ТУРКСОЙнинг мақсади туркий халқлар ўртасида биродарлик ва дўстликни мус­таҳкамлаш, умумий туркий маданиятни тарғиб қилиш ҳамда уни бўлажак авлодлар учун сақлаб қолишдан иборат.

Мажлисда қайд этилганидек, Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган очиқлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик сиёсати, минтақада ишонч ва яхши қўшничилик муҳитини яратишдаги роли жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда.

Ўзбекистоннинг ТУРКСОЙга аъзо бўлиши бой маданий-маънавий меросни кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистоннинг «Туркий дунё бешиги» сифатидаги имижини ошириш, зиёрат туризмини ривожлантириш ҳамда маданият соҳасидаги қўшма лойиҳаларни жадал илгари суришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси қабул қилиниб, Сенатга юборилди.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔57

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔51

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔178

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар