Етти кун      Бош саҳифа

Қоракўлда маҳалла раислари боғи ташкил этилди

Бухоро вилояти Қоракўл туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган вақт мобайнида 200 минг донадан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар экилди.

Қоракўлда маҳалла  раислари боғи ташкил этилди

Тумандаги «Дўстлик» маҳалласида М-37 йўли бўйидаги ҳудуд туман маҳалла раислари ташаббуси билан ободонлаштирилди. «Маҳалла раислари боғи» ташкил этилди. Ҳудуддаги нотекис тупроқ қатлами текислангач, озуқали тупроқ ва маҳаллий ўғитлар билан бойитилди. Туман марказига киравериш қисмида бунёд этилган маконга 10 мингга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари 350 та мевали, 150 та арча ва сосна, 1000 та тут, 5 мингта узум, 3 мингтадан ортиқ терак қаламчалари ўтқазилиб, суғориш тизими ташкил этилди.

Туман ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган дарахт экиш акциясида Қоракўл тумани ҳокими Хуршид Тоҳиров бошчилигидаги фахрийлар, ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла раислари алоҳида жонбозлик кўрсатди.

– Ободлик кўнгилдан бошланади, – дейди туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи маслаҳатчиси Муҳиддин Фаттуллаев. – Юртбошимиз ташаббуси билан илгари сурилган эзгу саъй-ҳаракатга бугун ҳар бир қоракўллик ёшу қари лаббай деб жавоб бермоқда. Туманимизни баҳаво, экологик тоза ҳудудга айлантиришга ҳамма бел боғлаган. Айни пайтда «Яшил макон» лойиҳасидаги эзгу ишлар тумандаги жомеъ масжид­лари ва зиёрат туризми объектларида ҳам давом этмоқда.

 

Зариф КОМИЛОВ,

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар