Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
БатафсилТошкент кўчаларини яна сув босди
Кеча бироз кўпроқ ёмғир ёғди ва доимгидек Тошкент шаҳридаги аксарият кўчалар сув билан тўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган суратлар ва видеолардан кўриш мумкинки, айрим кўприклар остида сув баландлиги автомашиналар «бел»игача чиқиб кетган. Йўл четидаги битон ариқ (лоток)лар-ку бутунлай сув остида қолиб кетди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги эса пойтахт кўчаларини кучли ёмғирдан сўнг сув босаётганига шундай изоҳ берди:
«Шу кунларда коммунал ва ободонлаштириш соҳаси вакилларининг асосий кучлари ариқлар ва дренаж тизимларидаги чиқиндиларни чиқаришга ва сув йўлларини очишга қаратилган. Ушбу вазиятнинг ягона сабаби – чиқиндиларнинг белгиланган жойларга эмас, балки йўлларга ва ариқларга ташлаб кетилиши. Келажакда бундай ҳолатлар қайтарилмаслиги учун чиқиндиларни фақат белгиланган жойга ташлашингизни, бу орқали, пойтахтимиз озодалигига ўз ҳиссангизни қўшишингизни сўраймиз!»
Афсуски, бу изоҳ кўпчиликнинг истеҳзосига сабаб бўлди. Хўш, ҳақиқатан ҳам кўчаларда ёмғир сувининг тўпланишига чиқиндилар сабаб бўляптими? Ҳокимлик келтирган бу важ қанчалик асосли? Бу ҳақида газетамизнинг келгуси сонида таҳлилий мақолада ўқийсиз...
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
БатафсилДўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.
БатафсилҲар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.
Батафсил