Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Автобусда экологик маданият тарғиботи! Бўларкан-ку, мана!

Йўналишли таксида ишга қатнаганим учун анчадан бери автобусда юрмай қўйгандим. Кеча негадир автобусга чиққим келди. Майдалаб ёғаётган ёмғирда, иш режаларингни хаёлда пишитиб кетишнинг ҳам ўзгача гашти борда!

Автобусда экологик  маданият тарғиботи! Бўларкан-ку, мана!

Аммо автобусга чиққач эътиборимни бошқа бир нарса тортди. У ҳам бўлса автобус ичига ўрнатилган мониторлардаги лавҳалар. Ўзим экологик мавзуларда ёзганим учун, дарров монитордаги ижтимоий роликлар диққатимни тортди. Мониторда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга, дуч келган жойга чиқинди ташламаслик, табиатни асрашга бағишланган видеороликлар берилаётган эди. Шунингдек, дунё таниган брендлар тарихи, қизиқарли савол-жавоблар, машҳурлар ҳаёти ҳақида маълумотлар, иқтибослар ҳам бериляпти. Тўғриси, чин дилдан қувондим. «Бўлар экан-ку, мана!» деган ўй ўтди хаёлимда. Йўловчиларнинг аксарияти кузатяпти, қанча янги билимга, маълумотга эга бўляпти.

Энг муҳими, атроф муҳитни асрашга, чиқинди ташлаш маданиятини шакллантиришга ундовчи ижтимоий роликларнинг автобус мониторларида тинимсиз намойиш этилаётганидир. Аслида ижтимоий роликлар тарғиботнинг самарали усулларидан бири, десак ҳам хато бўлмайди. Чунки бугунги ахборот замонида инсонлар маълумотларни ўқиш эмас, кўриш орқали кўпроқ олишга интилмоқда. Шунинг учун экологик маданиятни шакллантиришга хизмат қиладиган бундай роликларнинг кўпайтирилиши ва автобус мониторлари, одамлар гавжум савдо марказлари, бозорлар, метроларда мунтазам намойиш этиб борилиши анчагина самара бериши шубҳасиз.

Масалан, бир мактаб ўқувчиси ҳар куни шу автобусда уйига қайтади дейлик. У роликни кўрса-кўрмаса роликдаги маълумотлар унинг онгида ўрнаша бошлайди. Бу эса унда ўз-ўзидан рефлекс ҳосил қилади. Яъни у бир сафар қўлидаги сув идишни кўчага улоқтирган бўлса, кейинги сафар миясида қолган маълумотлар асосида сумкасига солиб қўйиши ва чиқинди қутисига ташлаши аниқ.

Фикримча, бу хайрли ишларни янада кенгайтириш ва бутун республика бўйлаб амалга ошириш керак. Зеро, бугунги экологик маданиятимизнинг аҳволи, юртимиздаги экологик вазият тарғибот-ташвиқотнинг янада самарали, инсонларнинг тўғри қалбига жойлашадиган, онгу шуурига муҳрланадиган услубларидан фойдаланишни тақозо этмоқда. Керак бўлса бундай роликлар учун мунтазам танловлар эълон қилиш, тайёр видеолавҳаларни тв каналлар билан ҳамкорликда тайёрлаб ҳам телевидение, ҳам ижтимоий тармоқлар, ҳам жамоат жойларида (автобус, бозор, савдо марказлари, дўконлар) мунтазам намоий этишни йўлга қўйиш лозим. Чунки экологик масалалар биргина сизу бизнинг эмас, бутун башариятнинг улкан глобал муаммосига айланиб улгурганини ҳали кўпчилигимиз ҳис қилганимиз йўқ.

 

Саида РУСТАМ қизи




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔36

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔31

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔186

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар