Етти кун      Бош саҳифа

«Яшил макон» янада сифатли амалга оширилади

Юртимизда «Яшил макон» лойиҳасининг иккинчи босқич кузги мавсуми бошлаб юборилганидан хабарингиз бор.

«Яшил макон» янада  сифатли амалга  оширилади

Ўтган йилги хатолар ва камчиликлардан хулоса чиқарилган ҳолда бу йилги мавсумда ниҳолларни саралаш, уларни ҳар бир ҳудуд иқлимидан келиб чиққан ҳолда экиш мақсад қилиб қў­йилган. Шу сабаб Урганч давлат университетида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси кузги мавсуми кўчат экиш ишларини сифатли йўлга қўйиш масалаларига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказилди.

Давлат экология қўмитаси, вилоят ҳокимлиги, Урганч давлат университети ҳамкорлигида ташкил қилинган илмий-амалий семинарда соҳа олимлари ва мутахассислар томонидан Хоразм вилояти ҳудудига мос келувчи кўчатларни танлаб экиш, парваришлаш, дарахт кўчатлари ва буталарни ўтқазишда табиий иқлим шароитини ҳисобга олиш бўйича талаба-ёшларга тушунчалар берилди.

Семинарда Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов Президентимиз ташаб­буси билан амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг «долзарб қирқ кунлик» кўчат экиш тадбирларини сифатли ташкил этиш, бу борада олий таълим муассасалари, тажрибали олим ва мутахассислар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирди.

Давлат экология қўмитаси ҳузурида ташкил қилинган экспертлар гуруҳи аъзоси, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори Мансур Холмуродов, Урганч давлат университети Биология кафедраси мудири Зокиржон Тожиев бу борада йиғилганларга маслаҳат ва тавсияларини берди.

Хоразм вилоятининг иқлими ўзига хос, қиши аёзли совуқ, ёзи эса ўта иссиқ бўлади. Вилоят ҳудудида тупроқ шўрланиш даражаси ҳамда ерости сув сатҳининг нисбатан юқорилиги ҳам кўчатларни экишда иқлимга мос дарахт турларини танлашни талаб қилади.

Мутахассисларнинг фик­рича, воҳада азал-азалдан ўсадиган гужум дарахти, айниқса, Хоразм иқлим шароитига мослиги билан ажралиб туради.

Қайрағочлар оиласига мансуб ушбу дарахт жой танламайди, чуқур илдиз отиб, қурғоқчил, шўрланган ерларда ҳам ўсаверади. Барглари тукчалар билан қоплангани боис қуёш иссиқлигини ўтказмайди. Ҳаводаги намликни сўриб олиши туфайли буғлантириш хусусияти кам. Шу боис гужум қум кўчкиларининг олдини олиш, шамол йўлини тўсиш, тупроқни эрозия­дан асрашдан ташқари, иқлимни мўътадил сақлашда ҳам қўл келади.

Семинар давомида иштирокчилар университет ҳудудига 100 тупдан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазишди.

 

Хоразм вилояти Экология бошқармаси

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар