Етти кун      Бош саҳифа

Долзарб 40 кунлик: амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди

Маълумки, жорий йилнинг 11 октябрь куни Президентимиз раислигида  ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумида амалга ошириладиган ишларни сифатли ташкил этиш юзасидан аниқ мақсад ва вазифалар белгилаб берилган эди.

Долзарб 40 кунлик:  амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши томонидан ушбу вазифалар ижросини таъминлашга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Унда ҳудудий ва туман (шаҳар) партия ташкилотлари вакиллари (ZOOM иловаси орқали) иштирок этди.

Йиғилишда жорий йилнинг 20 октябридан 1 декабрига қадар эълон қилинган кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунликда амалга ошириладиган чора-тадбирларни самарали ўтказиш масалалари муҳокама этилди. Жумладан, кўчат экиш акцияларини самарали ташкил этиш, жойларда ҳудудлар иқлимига мос мевали ҳамда манзарали дарахтларни танлаш бўйи­ча тарғибот ишларини олиб бориш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

– Дарахт экиш бўйича «долзарб қирқ кунлик» партия ташкилотларимиз учун, қолаверса, табиатсевар ҳар бир инсон учун катта бир синов палласидир, – деди партия Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Абдушукур Ҳамзаев. – Бу муҳим паллага қўшган озгина ҳиссамиз ҳам бир кун келиб табиатдан фарзандларимизга катта инъом бўлиб қайтади.

Марҳамат, партия­мизнинг ҳар бир аъзоси, партиядан сайланган ҳар бир депутат бир донадан кўчат экиб намуна кўрсатса ҳам баҳорда юз минглаб дарахт яшилликка буркана бошлайди.

 Жамоатчилик назорати, кўчат экиш тарғиботида партия ташкилотларимизнинг алоҳида фаоллиги талаб этилади.

Туман (шаҳар) марказларига ва дала четларига экспертлар гуруҳининг тавсиясига асосан экилаётган дарахтлар бўйича «Жамоатчилик назорати»ни олиб бориш бўйича тушунтиришлар берилди.

Бунда асосан, белгиланган жойларга мазкур экспертлар гуруҳи томонидан берилган тавсиясига асосан ҳар бир ҳудуднинг тупроқ ва иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда мевали ва манзарали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилаётганлиги, уларнинг тур ва навларини тўғри танланганлиги, агротехника меъёрлари, касаллик ва зараркунандаларга қарши чидамлилигини ҳисобга олиш амалий ишлар қилинаётганлиги ҳамда белгилаб олинган кўчат ва дарахтлар сони экилаётганлиги, суғориш тизими мавжудлиги, масъуллар бириктирилганлигини ўрганиб борилади.

Йиғилиш якунида ҳудудий ва туман (шаҳар) партия ташкилотларининг таклиф ва фикрлари эшитилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар