Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилМарказий Осиёда чўлланиш интенсив давом этмоқда. Сув захиралари камаяётгани, ер ости сувлари қочаётгани фонида яшил биомассани сақлаб қолиш борасидаги фикрлар анча йиллар аввал билдирилган, илмий башоратлар қилинган эди.
Ўша башоратлар аллақачон юз беришни бошлаган. Фақат тан олинмаётган эди. Мана, аниқ кўрсаткич – Тошкент шаҳри ҳавосининг ифлосланиши расмий қайд этилди. Бу кўпроқ, чанг, турли жинсларнинг зарралари. Лекин, айрим шаҳарларнинг ҳавоси, буларнинг рўйхати маълум, кимёвий жиҳатдан кучли заҳарланган.
Тошкент шаҳри мисолида бизни оғирроқ келажак кутмоқда. Иқлим ўзгариши борасида кейинги беш йилликнинг оғир ўтиш эҳтимоллиги жуда юқори. Ҳавонинг нисбий намлиги камайиши, дарахтлар ҳисобидаги яшил биомассанинг ўрни тўлдирилмагани, табиий тўсиқларнинг йўқлиги бу муаммонинг «улғайиб» боришига олиб келади.
Биз улкан чангқозон ичида яшаймиз, шуни унутмаслик керак. Инновацион ечимларни қидириш, уларга пул сарфлаш, муҳокама қилиш, сон-саноқсиз тадбирлару кўргазмалар эмас, тайёр, лабораториялардан чиқмаётган, қалин-қалин ҳисоботларда сиёҳи ўчаётган ишланмалардан фойдаланиш керак.
P.S: Суратда ўзимизда ишлаб чиқилган инновацион биотехнология. Қумда ҳаво азоти ёрдамида ўсимлик ўстириш биотехнологияси. Қум кўчишининг олдини олади. Тажриба 2006 йилда Қизилқумда қўйилган.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил