Етти кун      Бош саҳифа

Атроф муҳит ҳақида қайғурадиган вақт аллақачон етиб келган

Тошкентда кузатилган ҳавонинг ифлослиги даражаси экология ва атроф муҳитга ­инсониятнинг шафқатсиз муносабатда бўлаётганининг аянчли бир натижасидир.

Атроф муҳит ҳақида  қайғурадиган  вақт аллақачон етиб келган

Дарахтларнинг аёвсиз тарзда кесиланаётгани, яшил ҳудудлар қисқариб бораётгани атмосфера ҳавосида кислород миқдори ва намликнинг камайишига олиб келмоқда. Бунинг оқибатида ҳавога чанг кўтарилиб, турли қум ва чанг бўронларини юзага келтирмоқда.

ЖССТ маълумотига кўра, 2019 йилда 8,8 млн. одам ҳавонинг ифлосланиши натижасида юзага келган касалликдан вафот этган. Рақамга эътибор беринг қарийиб 9 млн. инсон!

Ҳавонинг ифлослиги мана шундай оғир оқибатларга олиб келиши ҳақида айтилаётган рақамларни кўриб туриб Тошкент ҳавонинг ифлослиги даражаси бўйича дунё рейтингида биринчи ўринга чиққани ҳақидаги хабарни шунчаки ўқиш мумкин эмас. Бу нафақат бугун ҳар биримизнинг ҳаётимизга, келажак авлодлар учун ҳам реал хавф эканини жиддий мулоҳаза қилиб кўриш керак.

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, сўнгги 10 йилда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши чанг ҳисобига 1,3-2,7 баробар, азот 2 оксиди ҳисобига 1,3-2,0 баробарга ёмонлашган. Айниқса, бу ҳолат ёзнинг жазирама ва шамолсиз кунларида бир неча карра ошади.

Ушбу рақамлар янада катталашмаслиги, янада жиддий тус олмаслиги учун ҳали ҳам имконимиз бор. Бунинг учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш зарур:

1. Атмосфера ҳавоси тозалигини доимий мониторинг қилиб, динамикасини ўрганиб бориш;

2. Ҳавони ифлослантирадиган омиллар ва сабабларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишнинг имкони борича эртароқ чораларини кўриш;

3. Шаҳар ҳавосини тоза сақлаш учун аниқ ишлайдиган механизмларни яратиш;

4. Шаҳар ичидаги қурилишлар ҳамда катта юк автомобиллари ҳаракатини қатъий тартибга солиш;

5. Шаҳарлар атрофида «яшил белбоғ»лар барпо этишни тезлаштириш;

6. Экологик таълим-тарбияни кучайтириб, ҳар биримиз атроф муҳитга бўлган муносабатимизни ўзгартиришимиз керак.

Одамлар соғлиғи ҳамма нарсадан муҳим. Буни мутасаддилар тушуниб етишлари керак. Шунинг учун бундан кейин ҳудудларда дастурлар шакллантирилаётганда экологик муаммоларга эътиборни кучайтириб, ҳолатларни бартараф этиш бўйича маблағлар ажратишни ҳам жамоатчилик назороратига олишимиз зарур.

Бир сўз билан айтганда, атроф муҳит ҳақида қайғурадиган вақт аллақачон етиб келган. Келажак авлодларга яхши табиий муҳит қолдириш учун бугун барчамиз бирлашиб, экологик барқарорликка эришиш учун ҳисса қўшайлик.

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар