Етти кун      Бош саҳифа

Ҳавонинг мусаффо сақланишига ҳар биримиз жавобгармиз

Инсон саломатлигига зарарли таъсир кўрсатиши сабабли атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳар доим ташвиш уйғотган. Айнан шунинг учун биз нафас олаётган ҳавонинг сифатли бўлиши жуда муҳим.

Ҳавонинг мусаффо  сақланишига  ҳар биримиз  жавобгармиз

Деярли ҳар бир йирик шаҳар атмосферасида юқори миқдорда ифлослантирувчи моддалар кузатилади, улар экотизим ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир этади.

Урбанизация (шаҳарлашиш) жараёнларининг тезлашиши ҳам ҳаво ифлосланишининг кучайишига сезиларли таъсир кўрсатади. Шаҳардаги кўплаб қурилишлар, йирик корхоналар бунёд этилиши оқибатида шаҳарда яшил ҳудудлар камайиб кетаётганини тан олишимиз керак. Ҳар куни қайсидир жойда дарахт кесилади, қайсидир хиёбон ўраб олиниб, у ердаги дарахтлар, яшил майдонларга жиддий зарар етказилмоқда.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган 6 ойида дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган.

Ҳуқуқбузарларга нисбатан 3,4 миллирд сўм маъмурий жарима ва 4,3 миллиард сўм зарар суммалари белгиланган. Улар-ку жарима ва маъмурий жазо билан қутулиб қолишар. Аммо жамият, одамларга, халқимиз саломатлигига етказиладиган, дарахтлар кесилиши оқибатида келиб чиқадиган касалликлар асоратларига ким жавоб беради?

Тошкент энг ифлосланган ҳаво рейтингида «биринчиликни қўлга киритиши» ҳар биримиз жамият, она табиатимизга эътиборли бўлган ҳолда яшил ҳудудлар кўпайишига ҳисса қўшишимиз кераклигини англатади. Ўз ўрнида «Яшил макон» умуммиллий лойи­ҳасининг замирида ҳам аҳоли саломатлиги, фарзандларимизнинг соф, тоза келажакни таъминлаш мақсадлари ётганини қайд этиш лозим. Зеро бу жараёнда фаол иштирок этишга ҳаммамиз масъулмиз, ҳавонинг мусаффо сақланишига ҳар биримиз жавобгармиз.

Камол ЖУМАНИЁЗОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎЭП Марказий кенгаши раиси ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар