Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил9,6 млн. нафар киши Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 9 млн. 662 минг нафардан ортиқ одам «103» хизматига мурожаат қилиб, «Тез ёрдам» чақирган.
Энг кўп чақириқ Фарғона, Андижон ва Тошкент вилоятидан келиб тушган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди.
Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тез тиббий ёрдам хизматини мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбари Давлатбек Юлдашевнинг сўзларига кўра, мамлакат бўйича ҳар минг нафар аҳолига ўртача 271 та мурожаат тўғри келмоқда. Шундан 908 минг 592 нафар бемор шифохоналарга госпитализация қилинди.
Ўтган йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳолидан тез тиббий ёрдамга жами 9 млн 233 минг чақириқ келиб тушган.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил