Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилCўнгги йилларда мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. «Яшил» иқтисодиёт, «яшил» энергетикани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Хусусан, 2021 йилнинг август ойида Навоий вилоятининг Кармана туманида биринчи 100 мегаватт қувватли йирик қуёш фотоэлектр станцияси, жорий йилнинг май ойида Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида ҳам худди шундай иккинчи станция ишга туширилди.
Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари кўмитаси томонидан ташкил этилган семинарда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш ва энергия самарадорлигини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Ф. Отахонов, Қонунчилик палатаси депутатлари, Энергетика вазирлигининг масъул ходимлари ва олимлар мамлакатимиз энергетика тизимида қайта тикланувчи энергея улушини ошириш ва бу борадаги ишлар хусусида иштирокчиларга муҳим маълумотларни тақдим этишди.
2024 йил якунига қадар умумий қуввати 1197 мегаватт бўлган 5 та, жумладан Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак, Сурхондарё вилоятининг Шеробод, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон ва Навоий вилоятининг Нурота туманларида ҳам қуёш ва шамол электр станциялари фойдаланишга топширилади.
2024-2025 йилларда Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида, Навоий вилоятининг Томди туманида ҳар бирининг қуввати 500 мегаваттдан бўлган 3 та шамол электр станцияси ишга туширилади.
Соҳада амалга оширилган тизимли ишлар натижасида 2026 йилга бориб Ўзбекистонда умумий қуввати 8 000 мегаваттга тенг бўлган қуёш ва шамол электр станциялари, 868 мегаватт қувватга эга гидроэлектр станциялари ишга туширилади.
Қайд этилганидек, Президентимизнинг «Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан соҳага энергия тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш, «яшил» энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида жисмоний шахсларга қайта тикланувчи энергия манбалари қурулмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти берилмоқда. Энг муҳими, уларни тўлиқ нархда сотиб олган ва ўрнатган фуқароларга харид харажатларининг бир қисми компенсация қилиниши ҳам белгиланмоқда.
Муҳокамалар давомида тадбир иштирокчилари қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш, истеъмолчиларга арзон, сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб бериш бўйича қатор таклифлар беришди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил