Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Мактаб автобуслари ташкил қилинадими ёки уч йилдан бери ижро этилмаётган ваъда ҳақида

Бу ҳақда 2019 йил 2 ноябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида халқ таълими тизимини янада ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда айтиб ўтилган эди.

Мактаб автобуслари  ташкил қилинадими  ёки уч йилдан бери ижро  этилмаётган ваъда ҳақида

Халқ таълими мутасаддилари давлат раҳбарининг ҳузурида мана шундай катта ваъда беришган ўшанда. Бу хабар эълон қилингач, ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамалар бошланган ва кўпчилик юртдошларимиз бунга ишонмасликларини ҳам яшириб ўтиришмаганди. Мана уч йил вақт ўтди ҳамки, юртимизнинг бирор бир ҳудудида мактаб автобуслари ташкил этилгани ҳақидаги қувонарли хабарга кўзимиз тушгани йўқ. Афсуски юртдошларимизнинг тахминлари рост бўлиб чиқди.

Тирбандликларга ечим бўла оладими?

Яқинда янги ўқув йили бошланиши билан шаҳримизнинг ҳар бир кўчасида катта тирбандлик­лар юзага келишни бошлади. Бу тирбандликлар эрталабдан то кечки 21 гача ҳам давом этмоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири эса албатта йўлларнинг жамоат транспортлари учун жудаям ноқулайлигидир. Шунинг учун ҳам юртдошларимиз ўқишга, ишга, мактаб ва боғчага жамоат транспортида эмас, таксида ёки ўз шахсий машинасида боришни афзал кўришмоқда. Чунки йўлларимиз фақат машиналар учунгина қулай холос.

Биз талабалик давримизда трамвай, троллейбус, автобус, маршрутка, метро каби транспорт турларидан фойдаланишимиз мумкин эди. Камдан-кам одам такси хизматидан фойдаланарди, талаба ва ўқувчиларни-ку айтмаса ҳам бўлади. Бироқ ҳозир жамоат транспорти турлари кўпайиш ўрнига камайтирилди. Троллейбус, трамвай каби экологик тоза транспорт турлари буткул истеъмолдан олиб ташланди. Йўллар эса кундан-кунга пиёдалар учун хавфли ҳудудга айланиб бормоқда.

Масалан, АҚШда ўтган асрнинг 20-йилларидан бери мактаб автобус­лари хизмати йўлга қўйилган.

 Ҳар йили АҚШ йўлларида 800 нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлади, 150 минг нафари яраланади. Бироқ буларнинг атиги 2 фозини мактаб автобусидаги, 74 фоизини эса машинага чиққан болалар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ташкил қилади. Бу статистик маълумотлар мактабларда транспорт хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг самарадорлигини яққол кўрсатиб турибди. Буни Ўзбекистонда ҳам амалга ошириш қанчалик кераклигини йўлларимиздаги болалар иштирокида аянчли йўл-транспорт ҳодисалари ҳам исботлайди.

Сал аввалроқ 2022-2026 йилларда Ўзбекистонда ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлаш бўйича Миллий ҳаракатлар Стратегияси лойиҳаси эълон қилинган эди. Ҳужжатда келтирилган сўнгги йиллардаги статистика маълумотларига кўра, Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисалари натижасида 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ўлими Европа давлатларига қараганда 4 баробар кўп.

Шу билан бирга, 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ўлимининг асосий сабаби йўл-транспорт жароҳатлари ҳисобланади. Улар сил, гастроэнтерит ва ОИВ/ОИТС каби касалликлардан кўра кўпроқ ўлимга олиб келади.

Стратегияни амалга ошириш дастурида, биринчи навбатда, чекка аҳоли пунктларида жойлашган мактабларни мактаб автобуслари билан таъминлаш масаласини ўрганиш назарда тутилган. Бундан ташқари, ўсмирларнинг йўлларда хавфсизлигини таъминлаш, хавфсиз муҳитни яратиш, шунингдек, йўл ҳаракати ҳақидаги билимларни тарғиб қилиш ҳам режалаштирилган.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, мактаб автобуслари хизматини йўлга қўйиш ота-оналарнинг вақтини тежайди, мактаблар ёнида машиналарнинг турнақатор бўлиб, ҳаракатни чеклаб қўйишнинг олди олинади, бола мактабга хавфсиз бориб келади ва йўллардаги тирбандликлар анчагина барҳам топади.

Болалар учун ишончли транспорт

Мактаб автобусларининг қулай томонлари жуда кўп. Масалан, фарзандингиз қор ёки ёмғирда соатлаб автобус кутмайди. Яна одамлар оёғи остида туртилиб, суртилиб ўзидан катта сумкасини судраб юрмайди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан куни кеча ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақида ҳам сўз очилганди. Аммо вазирлик мутасаддиларидан бири бу масалани маҳаллий ҳокимликлар ҳал қилишини таъкидлаб ўтди. Яқин йиллар ичида бу хизмат тури йўлга қўйиладими йўқми аниқ тахминимиз йўқ. Бироқ жамоатчиликдан таклифлар олиниб, ушбу автобус­лар учун сарфланадиган маблағнинг бир қисми ота-оналар томонидан қопланадиган қилиб бўлса ҳам йўлга қўйса бўлар. Шунда ҳам сизнинг, ҳам менинг, энг муҳими илм оламан деб интилаётган болажоннинг бир катта муаммосига ечим топилган бўлар эди.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Атроф-муҳит ҳолатидан  одамлар  рози бўлиши керак

Атроф-муҳит ҳолатидан одамлар рози бўлиши керак

🕔11:04, 04.12.2025 ✔86

Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Батафсил
Халқимиз экологик ҳуқуқларини таъминлашнинг  мустаҳкам асоси

Халқимиз экологик ҳуқуқларини таъминлашнинг мустаҳкам асоси

🕔11:03, 04.12.2025 ✔86

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2023 йил апрелда умумхалқ референдуми асосида Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси қабул қилинган эди.

Батафсил
Тошкентда ҳаво ифлосланиши:  Сабаблар санаб ўтилди,  ечим эса...

Тошкентда ҳаво ифлосланиши: Сабаблар санаб ўтилди, ечим эса...

🕔15:48, 27.11.2025 ✔180

Айни кунларда жамоатчиликнинг пойтахтдаги ҳаво сифати, унинг одамлар саломатлиги ва ҳаётига таъсири бўйича хавотирлари ортиб, муҳокамаларга сабаб бўляпти. Куни кеча Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг сабаблари ва таркиби, шунингдек, вазиятни яхшилаш режалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар