Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

НИКОҲ  ТЎЙИНИНГ  ДЕБОЧАСИ

Тўй — икки оиланинг мустаҳкам пойдевори. Ёши улуғ отахону онахонларимиз шу хонадонда тўйлар бўлсин, деб бежиз дуога қўл очмаган.  Энг кўнгилли ташвиш ҳам тўй ташвишидир!

НИКОҲ  ТЎЙИНИНГ  ДЕБОЧАСИ

Никоҳ тўйининг дебочаси, яъни «нон синдириш» анъанаси халқимизда қадимдан кенг тарқалган. Нон синдириш — отанинг совчи юборган оилага қизини узатишга рози экани, ваъданинг қатъий ва муқаддаслигини, шунингдек, келин-куёв, қуда оилалар аҳил бўлишига билдирилган истакни ифодалайди. Шу куни қизнинг уйида ёши улуғ отахонлар, онахонлар  йиғилади ва «нон синдириш» маросими ўтказилади. Унда куёв тарафдан келинникига нон ва ширинликлар юборилади. Иккала тараф вакиллари иштирокида устма-уст турган бутун нонлар тенг ўртадан бўлиб, ушатилади ва ҳар иккала тарафга бирдек тақсимланади. Шу пайтдан бошлаб ёшлар бир-бири билан боғланган, фотиҳа қилинган, деб ҳисобланади.

Совчилар куёвнинг уйига қайтганидан кейин дастурхон очилади. Одатда, дастурхонни кўп болали она очади. Бунинг замирида ҳам жуда катта маъно бор. Келин-куёвнинг қариндош-уруғлари, дугоналари бу ширинликлардан таътиб кўриб: «Бизни ҳам шундай кунларга етказсин», «Муборак бўлсин», «Ҳаётлари шу ширинликлардек ширин бўлсин», деб уларни табриклашади ва икки ёш фотиҳа қилингани тўғрисида билдириш учун қўни-кўшни ва қариндошларга  ширинликлардан, нон ва ҳолвалардан тарқатилади. Унаштирилган қиз йигит томонига, йигит эса қизнинг яқин қариндош-уруғларига ҳурмат  ва одоб юзасидан кўринмасликка ҳаракат қилади.

Нон синдириш одати турли вилоятларда айрим тафовутларга эга. Масалан, Фарғона водийсида «нон синдириш» қизнинг отаси рози бўлгач, бажарилади: совчилар келтирган дастурхон очилиб, нони синдирилади, сўнг тўй масалалари келишиб олинади. Илгари Сурхондарё воҳасида «нон синдириш» қалин миқдорини белгилашдан сўнг ўтказилган.

Камола СОБИТЖОНОВА,

Чуст тумани




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔217

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔254

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔430

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 217    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 254    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 430    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 537    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 806    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар