Каспийни ҳам Орол тақдири кутмоқдами?
Дунёдаги энг йирик ички сув ҳавзаси ҳисобланган Каспий денгизининг сув сатҳи тобора пасайиб бормоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури хабар берди.
БатафсилДунё ҳамжамиятида қисқа муддат ичида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўзининг юксак ўрнига эга бўлган йирик халқаро ташкилотга айланиб улгурди.
Бундай ишончга эришишда ушбу халқаро ташкилот ўзига аъзо давлатларнинг тенг манфаатли ҳамкорлигини йўлга қўйганлигидир. Бугунги кунда ушбу ташкилот аъзо давлатларининг манфаатларига тенг жавоб берадиган ишончли ва кўп томонли халқаро ҳамкорликни амалга ошириб келмоқда.
Ушбу ҳамкорлик ШҲТга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ўзаро сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, савдо-сотиқни кенгайтириш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни қўллаб-қувватлашга кенг майдон очиб беришга имкон яратди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ШҲТ ўз моҳиятига кўра, тинчлик, ҳамкорлик ва тараққиёт йўлида бирлашишга, айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор маконга айланиши лозимдир.
ШҲТнинг жозибаси ҳам унинг ишончли ва ортга қайтмас ҳамкорлик асосидаги қатъий кафолатланган очиқ ва шаффоф фаолиятидир. Шунингдек, ушбу халқаро ташкилот турли блоклардан холи мақомга эга эканлиги, учинчи мамлакатлар ёки халқаро ташкилотларга қарши қаратилмагани, барча иштирокчи томонларнинг тенглиги ва суверенитетини ҳурмат қилиш, ички ишларга аралашмаслик, сиёсий қарама-қаршилик ва ихтилофли рақибликка йўл қўймаслигидир.
Ушбу мақсадларни қўллаб-қувватлаган яна бир қанча кўплаб давлатлар ушбу халқаро ташкилотга аъзо бўлиш истагини билдирмоқдалар. Шу боис ҳам бугунги кунга келиб ШҲТ ҳамжамияти географик жиҳатдан улкан маконни қамраб олган ва сайёрамиз аҳолисининг қарийб ярмини бирлаштирган, дунёдаги энг йирик минтақавий ташкилотга айланиб улгурди.
ШҲТнинг халқаро ташкилот сифатида яна бир афзаллик тарафи шундаки, глобаллашув жараёнида дунёда ҳамда минтақада юзага келаётган турли муаммоларни, яъни қуролли можаролар орқали мамлакатлар тинчлиги ва осойишталигига таҳдидлар, энергияга бўлган эҳтиёжнинг кундан-кунга ошиб бориши, озиқ-овқат хавфсизлиги, сув ресурслар танқислигининг ортиши каби глобал масалаларни ҳамкорлик асосида муваффақиятли ҳал этишга кенг майдон яратиб беради.
Мамнуният билан айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик қилишдек улкан масъулиятли вазифани ўз зиммасига олди. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги йирик саммитда аъзо давлатларнинг ўзаро хавфсизлик соҳасидаги алоқаларни янада кенгайтириш, транспорт ва иқтисодий ўзаро боғлиқликни кучайтириш, Ташкилотнинг халқаро майдондаги ўрнини мустаҳкамлашга ҳамда ривожланишнинг янги йўллари ва нуқталарини излаш каби муҳим масалаларни ўз ичига қамраб олган узоқ муддатли стратегик дастурлар қабул қилинади. Ушбу дастурларни биргаликда амалга ошириш борасида кенг кўламли вазифалар ҳам белгилаб олинади. Ушбу дастурларнинг ҳаётга изчил тадбиқ этилиши, энг аввало, минтақада барқарор тинчликни сақлаш, сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, савдо-сотиқни кенгайтириш ҳамда маданий-гуманитар соҳаларни ривожлантиришга ёрдам беради.
Юксак ишонч билан айта оламизки, Ўзбекистон Республикаси раислигида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити – аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ишонч, тенглик, хавфсизлик ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш, шунингдек, глобал муаммоларни биргаликда ҳал этишни ўз ичига қамраб олган муваффақиятли ҳамкорлик принциплари янада ишончли йўлга қўйилишига хизмат қилади.
Наврўзбек ЮСУПОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси
Дунёдаги энг йирик ички сув ҳавзаси ҳисобланган Каспий денгизининг сув сатҳи тобора пасайиб бормоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури хабар берди.
БатафсилДунёда иқлими ўзгариши таъсирида тоғ музликларининг қисқариши, ёғинларнинг нотекис тақсимланиши, қурғоқчилик даврларининг ортиши ҳамда сел-тошқин ҳодисаларининг кўпайиши кузатилмоқда. Шу боис мамлакатимизда сув ресурсларини тежаш, мавжуд сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ва сел ҳамда ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
БатафсилБугунги кунда бутун дунёда, хусусан, Марказий Осиё минтақасида кузатилаётган глобал иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг тақчиллиги ва биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари доимий халқаро ҳамкорликни тақозо этмоқда.
Батафсил