Иқлим      Бош саҳифа

«Сувдан қандай фойдаланиляпти?..»

Вазирга парламент сўрови юборилди

Сув – ҳаёт манбаи. Азалдан халқимиз сувни табиатнинг бебаҳо неъмати деб билган ва уни тежаб, оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор берган.

«Сувдан қандай фойдаланиляпти?..»

ХХ асрга келиб, инсоннинг табиатни бўйсундиришга уриниши, иқлим ўзгариши, сувнинг қишлоқ хўжалиги ва саноатда исроф қилиниши, айрим давлатларнинг ундан сиёсий мақсадларда фойдаланиши жиддий хавф-хатар туғдирмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳозир дунёнинг 1 миллиарддан кўпроқ аҳолиси тоза ичимлик сувсиз қийналаётир. Бутунжаҳон сув кенгашининг маълум қилишича, 2050 йилга бориб сайёрамиз аҳолисининг учдан икки қисми чучук сув танқислиги муаммосига дучор бўлади. Кўриниб турибдики, сув манбаларидан оқилона фойдаланиш, бу борада ҳуқуқий асосни такомиллаштириш бугунги куннинг долзарб вазифасидир.

Куни кеча ана шу мавзуда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда дастлаб Сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамраевга «Сув ресурс­ларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида» Ўзбекистон Республика­си Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, давлатимиз Конституцияси ҳамда «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунида сувдан оқилона фойдаланиш зарурлиги қайд этилган бўлиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга, сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга, сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан соҳани ривожлантиришга қаратилган қатор фармон ва қарорлар қабул қилиниб, уларни ижро этишнинг аниқ механизмлари белгилаб берилди.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг 31-мақсадида сув ресурсларини бошқариш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва сувни иқтисод қилиш бўйича устувор вазифалар ўрин олган.

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясида белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш орқали эса 2030 йилга қадар суғориш тизимларининг фойдали иш коэффициентини 0,63 дан 0,73 гача ошириш мақсад қилинган.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида биргина 2021 йилнинг ўзида 433 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий этилган. Шунингдек, 653,4 км.коллектор дренаж тармоқларида, 51 та гидротехника иншоотида, 10 та кўприкда ҳамда 17 та вертикал дренаж қудуқларида қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.

Йиғилишда шунингдек, «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ва бошқа қатор қонун лойиҳалари ҳам муҳокама қилинди.

Экопартия фракцияси аъзоларининг баҳс-мунозараларидан сўнг кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Каспийни  ҳам Орол  тақдири кутмоқдами?

Каспийни ҳам Орол тақдири кутмоқдами?

🕔15:01, 11.06.2026 ✔76

Дунёдаги энг йирик ички сув ҳавзаси ҳисобланган Каспий денгизининг сув сатҳи тобора пасайиб бормоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури хабар берди.

Батафсил
Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг  аҳамияти нимада?

Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг аҳамияти нимада?

🕔16:58, 04.06.2026 ✔89

Дунёда иқлими ўзгариши таъсирида тоғ музликларининг қисқариши, ёғинларнинг нотекис тақсимланиши, қурғоқчилик даврларининг ортиши ҳамда сел-тошқин ҳодисаларининг кўпайиши кузатилмоқда. Шу боис мамлакатимизда сув ресурсларини тежаш, мавжуд сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ва сел ҳамда ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги:  муаммо  ва ечимлар

Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги: муаммо ва ечимлар

🕔16:57, 04.06.2026 ✔91

Бугунги кунда бутун дунёда, хусусан, Марказий Осиё минтақасида кузатилаётган глобал иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг тақчиллиги ва биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари доимий халқаро ҳамкорликни тақозо этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар