Жараён      Бош саҳифа

Қорақалпоқ кенгликларида қайнаган ҳаёт Ўзгаришларда халқнинг интилишлари мужассам

«Қорақалпоғистонда ҳамма соҳада ўзгариш бўлаяпти. Бунинг замирида шу заминда яшаётган буюк халқнинг меҳнати, интилишлари мужассам.

Қорақалпоқ  кенгликларида  қайнаган ҳаёт  Ўзгаришларда халқнинг  интилишлари мужассам

Сизлар билан биргаликда катта ҳаракат бошладик. Ҳар бир ҳудуднинг дардини ўрганайлик, ҳар бир инсоннинг қалбига кириб борайлик, эртанги кунга ишончини мустаҳкамлайлик, деб чуқур ислоҳотларни амалга ошираяпмиз. Одамлар эртага эмас, олис келажакда эмас, бугун яхши яшаши керак», деганида Президентимиз нақадар ҳақ эди.

Қорақалпоғистон Республикаси мамлакатимиз шимоли-ғарбида жойлашган, ёзи жазирама иссиқ, қиши ўта совуқ, ўзига хос иқлим шароитига эга ҳудуд. Бугун амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар, ҳар бир соҳада бўлаётган улкан ўзгаришлар, янгиланишлар рақамларда эмас, одамларнинг ҳаётида, давлатдан рози бўлиб яшашида акс этмоқда. Зеро, ўтган беш йилда давлатимиз раҳбарининг алоҳида меҳри ва ғамхўрлиги ўлароқ Қорақалпоғистон ҳудудларида одамлар яшаш шароитларини яхшилаш, тайинли ишли, доимий даромад манбаига эга бўлиши, оиласи билан тинч-хотиржам яшаши учун улкан ишлар қилинди.

Эътибор беринг, бундан беш-олти йил аввал бу ерларда аҳолини ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 50,8 фоизни ташкил этган бўлса, қисқа даврда бу кўрсаткич 68,1 фоизга етди. Кўп йиллар давомида электр энергияси муаммосидан азият кечиб келган истеъмолчиларнинг электр таъминоти яхшиланди. Бу каби ислоҳотлар туфайли эришилган натижалар ҳақида яна ўнлаб мисоллар келтириш мумкин.

Мўйноқдан бошланган яшил олам

Мўйноқ... Яқин йилларгача эътибордан четда қолиб келган мамлакатимизнинг олис ҳудудларидан бири. Бу заминнинг овуллари-ку овул, туман марказида ҳам аҳолининг ҳаёт кечириши учун шароитлар йўқ эди. Ҳозир эса бу диёрдаги ўзгаришларни кўриб, ҳайратга тушасан киши.

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев президентлик фаолиятининг дастлабки давридаёқ ислоҳотларни Мўйноқни ривожлантириш, Орол фожиасидан жабр кўраётган аҳолининг яшаш шароитини тубдан яхшилаш, ижтимоий муаммоларни адолатли ҳал этиш, одамларни рози қилишдан бошлади ва бу борада манзилли дастурлар амалга оширилди.

Мўйноқ туманининг бепоён ҳудудлари, ҳатто, денгизнинг қуриган ҳудудларида ҳам иқтисодиётни юксалтириш, имкониятлардан халқ манфаатлари учун фойдаланишга киришилди. Мўйноққа муаммолар макони, деб эмас, балки имкониятлар майдони сифатида қарала бошланди. Хусусан, аҳолини сифатли ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида биргина 2017 йилда юз километрдан зиёд масофага «Қўнғирот – Мўйноқ» магистраль сув қувури тортилди.

Ўтган қисқа даврда Мўйноқда янгиланиш­лар нафаси кириб бормаган бирорта соҳа ёки тармоқ, қишлоқ ва маҳалла қолмади ҳисоб. Орол бўйлари, Мўйноққа янги ҳаёт, янги кайфият кириб келди. Ҳудуднинг қиёфаси, салоҳияти, мазмуни бутунлай ўзгарди. Ҳаётга татбиқ этилаётган изчил ислоҳотлар нафақат мўйноқликларни, узоқ-узоқдан келган меҳмонларни ҳам қувонтирмоқда.

Янги корхоналарнинг ишга туширилиши туфайли одамлар ишли бўляпти, рўзғорига барака киряпти, қора қозони қайнаяпти. Энг муҳими, мамлакатимиз раҳбарининг халқни тинглаш, унга дилдан яқин бўлишдек чинакам инсонпарвар сиёсатидан одамлар мамнун, кайфияти юқори, эртанги кунга ишончи баланд.

Экотизимда барқорорлик инмоқда

Бир пайтлар катталиги бўйича дунёда тўртинчи кўл бўлган Орол денгизи ва унга туташ дарёлар, яйловлар одамларга ризқ улашган, иш, даромад манбаи бўлган. Маҳаллий аҳоли бу денгизда балиқ овлаган, мириқиб чўмилган. Лекин бир авлод кўз ўнгида, бир вақтлар тўлиб турган денгиз бутунлай қуриб, бепоён саҳрога айланди. Денгиз қуригач, ўсимлик ва ёввойи ҳайвонлар тури камайиб кетди. Одамларнинг кўнгли чўкиб қолди, не қиларин билмай, иш қидириб шаҳарларга кетишга мажбур бўлди.

Орол денгизининг қуриши сайёрамизнинг яқин тарихидаги энг катта экологик фожиалардан бири бўлди. Саҳрога айланган денгиз тубидаги тузлар, қум-чанг ва заҳарли ўғитлар инсонлар ҳаёти ва табиатни хавф остига қўйган. Бундай шароитда ягона йўл – борини асраб қолиш, фожиа таъсирини камайтириш, одамлар ҳаётини осонлаштиришдир.

Давлатимиз раҳбари бу бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси сессияларида гапирди, халқаро саммитларда муҳим таклифларни илгари сурди. Шу билан бирга, ўз имкониятларимизга таяниб, амалий ишлар ҳам олиб борилмоқда. Президентимиз 2018 йили Мўйноққа ташрифи чоғида олимлар билан маслаҳатлашиб, у ерда шўрга чидамли ўсимликлар экиш ташаббусини илгари сурган эди.

Ўтган йилларда денгизнинг сув қуриган қисмида 1 миллион 524 минг гектар тўқайзор барпо этилган. Бунинг учун саксовул, қорабўроқ, қандим, черкез каби чўл ўсимликларидан қарийб 6 минг тонна уруғ тайёрланиб, қийин шароитларда экилган.

 Бу ишларда 4 мингдан зиёд ишчи қатнашиб, 1 минг 600 дона техника, самолётлар жалб этилди.

– Ўрмонлаштириш тадбирлари денгиз чекингандан кейин, яъни ўтган асрнинг 80 йилларида бошланган эди, – дейди Ўзбекис­тон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Айсанем Бегимова. – Аммо қарийб 40 йил давомида атиги 400 минг гектар майдон ўрмонлаштирилган. 2018 йилгача, яъни унинг янги даври бошлангунга қадар, Мўйноқда ўрмонлаштириш тадбирларига атиги иккита трактор ва 10-15 ишчи жалб қилинган бўлса, кейинги уч йил мобайнида улар сони бир неча юз баробарга ошган.

Бу хайрли, долзарб ҳаракат бугун ҳам изчил давом эттирилмоқда. Жорий йилда 100 минг гектар майдонда «яшил қоплама» барпо қилиш режалаштирилган. Бугунги кунда шундан 26 минг гектарида иш бош­ланган, 562 тонна уруғлар тайёрланган. Шунингдек, 100 гектар майдонда кўчатхона ташкил қилинди.

Президентимиз Орол денгизининг қуриган жойига бориб, вазиятни кўрар экан, экологлар ва ўрмон хўжалиги мутахассислари билан суҳбатда бошланган эзгу ишларни илмий асосланган тарзда давом эттириш, ҳудуд тупроғига мос навлар яратиш, кейинги босқичда чорвачиликни ривож­лантириш бўйича кўрсатмалар берди. Бу борада Оролбўйининг флора ва фаунасини яхшилаш бўйича 5 йиллик миллий дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилдики, бу ҳозирги шароитда жуда муҳим ташаббусдир.

Соҳа олимларининг маълумотларига кўра, Оролбўйи ҳудудларида барпо этилган 2 ёшли саксовулзорда шамол таъсирида қум кўчиши 20 фоиз, 5 ёшли саксовулзорда 80 фоиз, 7 ёшли саксовулзорда эса тўлиқ тўхтатилади. Натижада Оролбўйи минтақасида иқлим мўътадиллашади, қумларнинг ҳавога кўтарилиши тўхтайди.

Оролбўйи минтақасини дарахт ва бутазорларга айлантириш орқали экотизим тикланади. Шамол таъсирида заҳарли қум, туз ва чангнинг ҳавога кўтарилиши камайтирилади, эрозиянинг олди олиниб, қум кўчиши босқичма-босқич тўхтатилади. Минтақада микроиқлим шароити яратилиб, экологик ҳолат яхшиланади. Қанча кўп кўчат экилиб, уни кўкартириб сақланиши таъминланса, атроф муҳит мусаффолиги шунча ошади. Инсонларнинг яшаши учун ижтимоий-иқтисодий муҳит барқарорлиги таъминланади.

Янги лойиҳа: экологик тоза энергия

Ҳаммамизга яхши маълум, илгари Қорақалпоғистонда ягона бўлган Тахиатош иссиқлик электр станцияси бундан 65 йил аввал қурилган бўлиб, ҳудуд эҳтиёжини қондириш учун етарли эмас эди. Шунинг учун ушбу станция 680 миллион доллар эвазига модернизация қилиниб, 560 мегаватт қувватда ишга туширилди.

Мана энди янги йўналишда, экологик тоза яна бир электр станцияси қурилиши бошлаб юборилган. Йиллик қуввати 360 миллион киловатт соат бўлган ушбу лойиҳа 108 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилади. Бу лойиҳа ишга тушгач, 110 минг хонадонни қўшимча электр энергияси билан таъминлаш мумкин. Энг муҳими, йилига 106 миллион куб метр табиий газ тежалади. Келгуси беш йилда 2 минг 500 та янги корхоналар ташкил этилиши, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 2 баробарга оширилиши ҳам кўзланган улкан марралардан биридир.

Хулоса ўрнида

Президентимизнинг узоқни кўзлаб юритаётган прагматик халқчил сиёсати туфайли одамлар елкасидан ташвиш, муаммолар тоғи ағдарилмоқда, кўнгилларга чўккан қоронғу пардалар сидириб ташланмоқда. Одамлар яна ҳавас, орзу ва мақсадлар оғушида яшашни бошлади.

«Ҳаммамизни тарбиялаган, вояга етказган – шу халқ. Барчамизга туз-насиба берган ҳам – шу халқ. Бизга ишонч билдирган, раҳбар қилиб сайлаган ҳам айнан шу халқ. Шундай экан, биз, биринчи навбатда, ким билан мулоқот қилишимиз керак – одамларимиз билан. Ким билан бамаслаҳат иш тутишимиз керак – аввало, халқимиз билан. Шунда халқимиз биздан рози бўлади. Халқ биздан рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади», деганда мамлакат раҳбари нақадар ҳақ эканликларини тан олиш керак. Зеро, халқи рози яшаётган, орзу, умидлари бор элда ривож, юксалиш ва албатта улкан ўсишлар бўлади.




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔34

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔77

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔96

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 34    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 77    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 96    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 132    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 149    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар