Етти кун      Бош саҳифа

Ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталар парваришига эътибор кучаяди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 август куни «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, ҳар бир кесилган дарахт ва бута учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчат экиш ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш, шунинг­дек, ноқонуний кесилган дарахт ва бута учун уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбурияти юклатилади.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан «Яшил макон» платформаси ишга туширилиб, экилган кўчатлар тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси яратилади.

Дарахт ва буталарни компенсация тарзида экиш юридик ва жисмоний шахсларни дарахт ва буталарни кесишга рухсатнома берилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириладиган йиғимни ёки уларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикаст­лантирганлик, йўқ қилганлик ёки кўчириб ўтказганлик учун маъмурий жарималарни тўлашдан озод қилмайди.

Компенсациявий экиш жойлари ҳудудларда ташкил этилган «Яшил боғлар» ва «Яшил жамоат парклари», шунингдек, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун мўлжалланган бошқа ҳудудлардан танланади.

2022 йил 31 декабрга қадар Давлат экология қўмитаси шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида жойлашган қаровсиз қолган дарахтларни хатловдан ўтказади, уларни бино ва иншоотларнинг мулкдорлари ёки фойдаланувчиларига бириктириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили 1 сентябрга қадар кузги ва 1 февралга қадар баҳорги кўчат экиш бўйича манзилли дастурларни тасдиқлайди. Туман ва шаҳар марказларида архитектура ва ландшафт-дизайн талаблари асосида шаҳарга кўрк берувчи манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилишини ташкил этади.

Ушбу қарор расмий ­эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар